Референдум — 2023

Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида муддатидан олдин овоз бериш бошланди — видео

Марказий сайлов комиссияси қарорига муовфиқ, муддатидан олдин овоз бериш 26 апрелга қадар давом этади.
Sputnik
МОСКВА, 19 апр — Sputnik. Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида муддатидан олдин овоз бериш бошланди.
Sputnik мухбири элчихонада суратга олган видеолавҳани қуйида томоша қилиш мумкин.
Москвдаги Ўзбекистон элчихонаси биноси ичида ташкил этилган 30-референдум участкасида муддатидан олдин овоз берувчилар учун барча керакли ахборот, хуфия овоз бериш хоналари ҳамда овоз бериш қутиси ташкил этилган.
Референдумнинг халқаро қонун нормаларига мувофиқ ўтишини ташкиллаштиришда Ўзбекистон томони мурожаатномасига мувофиқ Россия Марказий сайлов комиссияси вакиллари ёрдам бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссия Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни бўйича референдумда муддатидан олдин овоз бериш муддатини 2023 йил 19 апрелдан 26 апрелга қадар белгилаган. Фуқаролар иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 12:00 дан соат 16:00 га қадар референдум участкасига бориб, муддатидан олдин овоз бериши мумкин.