Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция: 19 апрелнинг асосий воқеалари

Россия ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари бир суткада Украинанинг 4 та самолёти, 6 та учувчисиз аппаратини уриб туширди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Россия Федерацияси томонидан олиб борилаётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги кун давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи ЛХРнинг Новоселовское, Харков вилоятининг Котляровка, Загоруйковка, Ивановка ва Першотравне аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 120 дан ортиқ аскарлари, битта танки иккита зирҳли жанговар машинаси, иккита автомобили ва "Град" реактив тизими жанговар машинасини йўқ қилди.
Двуречная аҳоли пункти яқинида Украина Қуролли кучларининг 3-танк бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди. Бундан ташқари, Харков вилоятининг Цинковка ва Орлянское аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг иккита диверсион-разведка гуруҳининг ҳаракатлари тўхтатилди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи ЛХРнинг Невское, Червоная Диброва, ДХРнинг Григоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 75 нафар ҳарбий хизматчиси ва иккита зирҳли жанговар техникасини йўқ қилди.
Донецк йўналишида ҳужумчи отрядлари бир суткада Артёмовск шаҳрининг шимоли-ғарбий, марказий ва жануби-ғарбий қисмларининг тўртдан уч қисмини озод қилди. Ҳаво-десант қўшинлари шаҳарни шимолий ва жанубий чеккаларидан тўсиб қўйишди.
"Жануб" қўшинлар гуруҳи авиацияси ўтган кун давомида авиация тўртта парвозни амалга оширди, гуруҳ артиллерияси 67 та ўт очиш нуқтасини бостирди.
ДХРнинг Ступочки, Красное аҳоли пунктлари ҳудудларида, шунингдек, Артёмовск шаҳрининг шимоли-ғарбий ва марказий қисмларида Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужумга уринишлари бартараф этилди.
ДХРнинг Красногоровка аҳоли пункти яқинида УҚКнинг 68-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Донецк йўналишида кун давомида душманнинг 380 та ҳарбий хизматчиси, битта танки, иккита БМПси, бешта зирҳли жанговар машинаси, саккизта машинаси, "Акация" ўзиюрар артиллерия мосламаси, Д-20 гаубицаси ва "Град" реактив тизими жанговар автомобили йўқ қилинди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида "Шарқ" қўшинлари гуруҳи ДХРнинг Угледар, Павловка, Запорожье вилоятининг Червонное, Малая Токмачка ва Каменское аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 120 нафар аскарини, иккита зирҳли жанговар техникаси, иккита автомобили ва "Мста-Б" гаубицасини йўқ қилди.
Бундан ташқари, Донецк Халқ Республикасининг Владимировка ва Нескучное аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг икки қўпорувчи - разведка гуруҳининг ҳаракатлари тўхтатилди.
Херсон йўналишида бир суткада 30 га яқин украиналик ҳарбий хизматчи, иккита автомобиль, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди. Змиевка қишлоғи яқинида 126-ҳудудий мудофаа бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Авиация, ракета кучлари ва артиллерия кун давомида Украина Қуролли Кучларининг 133та ҳудудда жойлашган 98 та артиллерия бўлинмаларига зарба берди.
ДХРнинг Северск Малий аҳоли пункти ҳудудида Украина Қуролли кучларининг Северский Донецк дарёси орқали ўтадиган понтонли кўприк вайрон қилинди. Авдеевка қишлоғи яқинида Украина Қуролли кучлари 110-механизациялашган бригадаси баталони қўмондонлик ва кузатув постига зарба берилди. Константиновка қишлоғи яқинида УҚКнинг 17-танк бригадасининг ҳарбий техникаси учун ёқилғи омбори йўқ қилинди.
Россия Аэрокосмик кучлари авиацияси бир кунда Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг учта самолётини уриб туширди, жумладан: ДХРнинг Новоукраинка ва Сергеевка аҳоли пунктлари ҳудудларида иккита МиГ-29, Харков вилоятининг Долгенкое қишлоғи яқинида Су-25 самолётлари уриб туширилди.
Ҳаво мудофаа кучлари Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг яна бир Су-25 самолёти ДХРнинг Угледар қишлоғи ҳудудида томонидан уриб туширилди.
Бундан ташқари, Херсон вилоятидаги Подо-Калиновка, ДХРнинг Комсомолское, ЛХРнинг Новогоровка, Илинка ва Червоноповка аҳоли пунктлари ҳудудларида HIMARS (АҚШ) кўп ракетали тизимининг тўртта ракетаси тутиб олинди ва Украинанинг 6 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 411 та самолёт, 228 та вертолёт, 3776 та учувчисиз учиш аппарати, 415 та зенит-ракета комплекси, 8732 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1089 та кўп ракетали тизимлар жанговар техникаси, 4619 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 9617 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.