Жамшид Қўчқоров Хитой Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари билан учрашди

Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон Хитойнинг камбағалликка қарши кураш ва тараққиёт тажрибасини ўрганишга тайёр эканини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. 18 апрель куни Пекинда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Лю Гочжун Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров билан учрашди.
Лю Гочжун Хитой раиси Си Цзиньпин ўтган йили Ўзбекистонга муваффақиятли давлат ташрифини амалга оширганини, унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан икки томонлама форматда умумий тақдир ҳамжамиятини амалий барпо этиш бўйича келишувга эришилганини таъкидлади.
“Хитой Ўзбекистон билан биргаликда икки давлат раҳбарлари эришган муҳим консенсусни ҳар томонлама амалга оширишга ва икки томонлама муносабатлар даражасини доимий равишда оширишга кўмаклашишга тайёр”, - деди Лю Гочжун.
Шунингдек, у Ўзбекистон томонининг сўровига кўра, Хитойнинг камбағалликка қарши курашдаги тажрибаси ва муваффақиятлари ҳақида гапириб, Хитойнинг бу йўналишдаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва бутун дунёда камбағалликка қарши курашни ривожлантириш ниятини билдирди.
Жамшид Қўчқоров, ўз навбатида, Ўзбекистон Хитойнинг камбағалликка қарши кураш ва тараққиёт тажрибасини ўрганишга, шунингдек, турли соҳалардаги алмашинув ва ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр эканини таъкидлади.