https://sputniknews.uz/20230419/jamshid-qochqorov-34059471.html
Жамшид Қўчқоров Хитой Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари билан учрашди
Жамшид Қўчқоров Хитой Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари билан учрашди
Sputnik Ўзбекистон
Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон Хитойнинг камбағалликка қарши кураш ва тараққиёт тажрибасини ўрганишга тайёр эканини таъкидлади.
2023-04-19T12:16+0500
2023-04-19T12:16+0500
2023-04-19T12:26+0500
сиёсат
ўзбекистон
хитой
жамшид қўчқоров
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. 18 апрель куни Пекинда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Лю Гочжун Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров билан учрашди.Лю Гочжун Хитой раиси Си Цзиньпин ўтган йили Ўзбекистонга муваффақиятли давлат ташрифини амалга оширганини, унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан икки томонлама форматда умумий тақдир ҳамжамиятини амалий барпо этиш бўйича келишувга эришилганини таъкидлади.Шунингдек, у Ўзбекистон томонининг сўровига кўра, Хитойнинг камбағалликка қарши курашдаги тажрибаси ва муваффақиятлари ҳақида гапириб, Хитойнинг бу йўналишдаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва бутун дунёда камбағалликка қарши курашни ривожлантириш ниятини билдирди.Жамшид Қўчқоров, ўз навбатида, Ўзбекистон Хитойнинг камбағалликка қарши кураш ва тараққиёт тажрибасини ўрганишга, шунингдек, турли соҳалардаги алмашинув ва ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр эканини таъкидлади.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон хитой сиёсат
Жамшид Қўчқоров Хитой Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари билан учрашди
12:16 19.04.2023 (янгиланди: 12:26 19.04.2023) Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон Хитойнинг камбағалликка қарши кураш ва тараққиёт тажрибасини ўрганишга тайёр эканини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. 18 апрель куни Пекинда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Лю Гочжун Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров
билан учрашди. Лю Гочжун Хитой раиси Си Цзиньпин ўтган йили Ўзбекистонга муваффақиятли давлат ташрифини амалга оширганини, унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан икки томонлама форматда умумий тақдир ҳамжамиятини амалий барпо этиш бўйича келишувга эришилганини таъкидлади.
“Хитой Ўзбекистон билан биргаликда икки давлат раҳбарлари эришган муҳим консенсусни ҳар томонлама амалга оширишга ва икки томонлама муносабатлар даражасини доимий равишда оширишга кўмаклашишга тайёр”, - деди Лю Гочжун.
Шунингдек, у Ўзбекистон томонининг сўровига кўра, Хитойнинг камбағалликка қарши курашдаги тажрибаси ва муваффақиятлари ҳақида гапириб, Хитойнинг бу йўналишдаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва бутун дунёда камбағалликка қарши курашни ривожлантириш ниятини билдирди.
Жамшид Қўчқоров, ўз навбатида, Ўзбекистон Хитойнинг камбағалликка қарши кураш ва тараққиёт тажрибасини ўрганишга, шунингдек, турли соҳалардаги алмашинув ва ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр эканини таъкидлади.