Мариинский театри балет труппаси Тошкентда концерт беради

Мариинский театрининг балет труппаси 18 ва 19 апрель кунлари Алишер Навоий номидаги Катта театр саҳнасида Михаил Фокиннинг бир пардали балетлари билан чиқиш қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Бугун Тошкентда Мариинский театри балет труппаси иштирокида бир пардали балетлардан иборат намойиш бўлиб ўтади, дея хабар берди РИА Новости.
Мариинский театрининг балет труппаси 18 ва 19 апрель кунлари Алишер Навоий номидаги Катта театр саҳнасида Михаил Фокиннинг бир пардали балетлари билан чиқиш қилади.
Гастрол дастурига Фокиннинг Мариинский театри учун яратилган машҳур балетлари, унинг артистлари ва Сергей Диагилевнинг Рус мавсуми балетлари киритилган.
Унда, жумладан, Фредерик Шопен мусиқасига битилган “Шопениана”, Карл Мариа фон Вебер мусиқасига ёзилган “Атиргул шарпаси” ҳамда Камил Сен-Санс мусиқасига басталанган “Оққуш” кабилар бор.
Ушбу балетларда Мариинский труппасининг ёш солистлари чиқиш қилишади. Оққуш ролини эса театрнинг прима балеринаси Оксана Скорик ижро этади.
Кеча Римский-Корсаков мусиқаси остида афсонавий "Шаҳризода" билан якунланади. 1910 йилда ушбу балетнинг премьераси Париждаги "Рус мавсумлари"да шов-шувга сабаб бўлган.
Театр мухлислари учун "Шаҳризода" балет репертуарининг классикасига айланди.
Зобеида ролида Мариинский балетининг прима балет раққоси Екатерина Кандаурова, унинг қули ролини эса труппа бош раҳбари Владимир Шкляров ижро этади.
Мариинский балет театрининг гастроли Алишер Усмонов номидаги “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси ҳамда Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилган.