Ўзбекистонда илк маротаба халқаро заргарлик кўргазма савдоси ўтказилади

Кўплаб мамлакатларнинг заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи етакчи брендлари ўз маҳсулотларини намойиш этишади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 26-28 май кунлари илк маротаба заргарлик саноатининг замонавий ускуна, технологиялари ва заргарлик буюмлари “Uzbek Jewellery Fair – 2023” халқаро кўргазма савдоси ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон заргарлик саноати уюшмаси хабар берди.
Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтадиган мазкур халқаро заргарлик кўргазмаси савдосида Туркия, Япония, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирлиги, Россия ва бошқа кўплаб мамлакатларнинг заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи етакчи брендлари ўз маҳсулотларини намойиш этишади.
“Uzbek Jewellery Fair-2023” Ўзбекистонда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар, улгуржи ва чакана сотувчилар, агентлар, дистрибюторларга мўлжалланган биринчи ва ягона ихтисослаштирилган заргарлик буюмларининг кўргазмасидир.
Кўргазма доирасида Ўзбекистон Заргарлик саноати ассоциацияси томонидан “Uzbekistan Jewellery Awards” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтади.