https://sputniknews.uz/20230417/zargarlik-33995294.html
Ўзбекистонда илк маротаба халқаро заргарлик кўргазма савдоси ўтказилади
Ўзбекистонда илк маротаба халқаро заргарлик кўргазма савдоси ўтказилади
Sputnik Ўзбекистон
Кўплаб мамлакатларнинг заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи етакчи брендлари ўз маҳсулотларини намойиш этишади.
2023-04-17T17:19+0500
2023-04-17T17:19+0500
2023-04-17T17:19+0500
заргарлик буюмлари
кўргазма
ўзбекистон
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/09/30617301_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_e1a083ac524f7dd1117bba16ebe77972.jpg
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 26-28 май кунлари илк маротаба заргарлик саноатининг замонавий ускуна, технологиялари ва заргарлик буюмлари “Uzbek Jewellery Fair – 2023” халқаро кўргазма савдоси ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон заргарлик саноати уюшмаси хабар берди.Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтадиган мазкур халқаро заргарлик кўргазмаси савдосида Туркия, Япония, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирлиги, Россия ва бошқа кўплаб мамлакатларнинг заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи етакчи брендлари ўз маҳсулотларини намойиш этишади.Кўргазма доирасида Ўзбекистон Заргарлик саноати ассоциацияси томонидан “Uzbekistan Jewellery Awards” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/09/30617301_62:0:2793:2048_1920x0_80_0_0_a93d300f6b7db2ecf67ab53cff0f7b2d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
заргарлик буюмлари кўргазма
заргарлик буюмлари кўргазма
Ўзбекистонда илк маротаба халқаро заргарлик кўргазма савдоси ўтказилади
Кўплаб мамлакатларнинг заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи етакчи брендлари ўз маҳсулотларини намойиш этишади.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 26-28 май кунлари илк маротаба заргарлик саноатининг замонавий ускуна, технологиялари ва заргарлик буюмлари “Uzbek Jewellery Fair – 2023” халқаро кўргазма савдоси ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон заргарлик саноати уюшмаси
хабар берди. Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтадиган мазкур халқаро заргарлик кўргазмаси савдосида Туркия, Япония, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирлиги, Россия ва бошқа кўплаб мамлакатларнинг заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи етакчи брендлари ўз маҳсулотларини намойиш этишади.
“Uzbek Jewellery Fair-2023” Ўзбекистонда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар, улгуржи ва чакана сотувчилар, агентлар, дистрибюторларга мўлжалланган биринчи ва ягона ихтисослаштирилган заргарлик буюмларининг кўргазмасидир.
Кўргазма доирасида Ўзбекистон Заргарлик саноати ассоциацияси томонидан “Uzbekistan Jewellery Awards” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтади.