Туркманистон президенти Лайлатул қадр кечаси муносабати билан юзлаб маҳкумларни афв этди

Туркманистон президенти тегишли қарорни ҳукуматнинг 2023 йил биринчи чораги якунларига бағишланган мажлисида имзолаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Лайлатул қадр кечаси шарафига қамоқ жазосини ўтаётган 463 нафар маҳкумни афв этди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон ёзмоқда.
Туркманистон президенти тегишли қарорни ҳукуматнинг 2023 йил биринчи чораги якунларига бағишланган мажлисида имзолаган. Ҳужжат афв этилган шахсларни озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги асосий жазони ўташдан озод қилади.
Бундан ташқари, Туркманистон президенти Давлат хавфсизлик кенгаши котиби ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларига собиқ маҳкумларнинг тезроқ оилалари бағрига қайтиши учун чоралар кўришни топширган.
Шунингдек, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари раҳбарларига афв этилган шахсларни ишга жойлаштириш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берилгани хабар қилинган.
Лайлатул қадр кечаси қачон бўлади — ЎМИ маълумоти