https://sputniknews.uz/20230411/laylatul-qadr-kechasi-qachon-boladi--omi-malumoti-33793599.html
Лайлатул қадр кечаси қачон бўлади — ЎМИ маълумоти
Лайлатул қадр кечаси қачон бўлади — ЎМИ маълумоти
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Уламлар кенгаши фатвоси билан 2023 йилда Лайлатур қадр туни 17 апрел ўтар кечасига белгиланган.
2023-04-11T20:23+0500
2023-04-11T20:23+0500
2023-04-12T12:54+0500
жамият
рамазон 2023
рамазон ойи
лайлатул қадр кечаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1420/37/14203734_0:280:3072:2008_1920x0_80_0_0_38401aa6a31b5cee1d1736fe184eff9c.jpg
ТОШКЕНТ, 11 апр - Sputnik. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Уламолар кенгаши фатвоси билан 2023 йилда Лайлатур қадр туни 17 апрель ўтар кечасига белгиланган.Рамазон тақвими 2023 — саҳарлик ва ифторлик вақтлариАраб тилида "Лайлатул қадр" – “белгилаш кечаси” деган маънони англатади. Бир сўз билан айтганда, Қадр туни йил давомида қилинадиган турли амаллар, ҳукм топадиган, тақдир белгиланадиган кечадир.Бироқ у қайси кечада бўлиши аниқ айтилмаган. Уламолар ҳадисларга суянган ҳолда Рамазон ойининг охирги ўн кунлигининг тоқ кечаларидан бирида бўлишига иттифоқ бўлишган. Аксар уламоларнинг фикрига кўра, Қадр кечаси ҳар Рамазон ойининг йигирма еттинчи кечаси ва бундан далолат қиладиган ҳадислар кўп.Абдуллоҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир қанча саҳобалари Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг еттисида бўлишини тушларида кўришди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Лайлатул қадр кечасининг аломатлари:Лайлатул қадр кечасида адо этиладиган амалларХуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан ўқиш тавсия этилади. Бу кечада қазо намозлар, нафл ва таҳажжуд намозларини ўқиган афзал. Қолаверса, Қуръони карим тиловати, Аллоҳни улуғлаб айтиладиган тасбеҳ, истиғфор ва зикрлар, пайғамбар Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга бағишлаб саловат ва дурудлар айтиш савоблиги айтилади.Лайлатул қадр кечаси ўқиладиган дуоОиша розияллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:"Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний"Маъноси: "Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин" (Имом Термизий ривояти).Энг муҳими, бу кечани ибодат, зикр, тиловат ва бошқа хайрли амаллар билан ўтказиш лозим.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1420/37/14203734_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_3404aa6038ffef059354e8c9e4d822ed.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон мусулмонлар идораси уламлар кенгаши фатво ўми 2023 йил лайлатур қадр туни 17 апрел рамазон
ўзбекистон мусулмонлар идораси уламлар кенгаши фатво ўми 2023 йил лайлатур қадр туни 17 апрел рамазон
Лайлатул қадр кечаси қачон бўлади — ЎМИ маълумоти
20:23 11.04.2023 (янгиланди: 12:54 12.04.2023) Лайлатул қадр – “белгилаш кечаси” деган маънони англатади. Қадр кечасини одатда рўзанинг 26-кунидан 27-кунига ўтар кечасида кутишади.
ТОШКЕНТ, 11 апр - Sputnik. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Уламолар кенгаши фатвоси билан 2023 йилда Лайлатур қадр туни 17 апрель ўтар кечасига белгиланган.
Араб тилида "Лайлатул қадр" – “белгилаш кечаси” деган маънони англатади. Бир сўз билан айтганда, Қадр туни йил давомида қилинадиган турли амаллар, ҳукм топадиган, тақдир белгиланадиган кечадир.
Бироқ у қайси кечада бўлиши аниқ айтилмаган. Уламолар ҳадисларга суянган ҳолда Рамазон ойининг охирги ўн кунлигининг тоқ кечаларидан бирида бўлишига иттифоқ бўлишган. Аксар уламоларнинг фикрига кўра, Қадр кечаси ҳар Рамазон ойининг йигирма еттинчи кечаси ва бундан далолат қиладиган ҳадислар кўп.
Абдуллоҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир қанча саҳобалари Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг еттисида бўлишини тушларида кўришди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Сизларнинг тушларингиз Лайлатул қадр Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг еттисида эканига мувофиқ келади, деб ўйлайман. Кимки Лайлатул қадрни кутмоқчи бўлса, Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг еттисида кутсин!", - дедилар" (Имом Бухорий ривояти).
Лайлатул қадр кечасининг аломатлари:
одатда, қадр кечасида атрофда сокинлик, ҳавода мусаффолик ва ёруғлик ҳукм суради. Мисли сукунатда ёғдули ой нур сочиб тургандек бўлади;
осмонда юлдузлар учмайди, жисмлар қалтис ҳаракат қилмайди, касалликлар пайдо бўлмайди;
ҳаво мўътадил бўлади, жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам бўлмайди;
эрталаб қуёш қизариб, ёғдуси жуда заиф бўлиб бош кўтаради.
қадр кечасида ёмғир-қор ёғмайди, ёғса ҳам ўта майин ва ёқимли бўлади.
дарахтлар ўз шохларини ерга эгилтириб туради;
ўша тунда фаришталар ерга тушади ва тонг отгунча инсонлар ҳақига дуо қилади;
шайтонлар чиқишига йўл қўйилмайди.
Лайлатул қадр кечасида адо этиладиган амаллар
Хуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан ўқиш тавсия этилади. Бу кечада қазо намозлар, нафл ва таҳажжуд намозларини ўқиган афзал. Қолаверса, Қуръони карим тиловати, Аллоҳни улуғлаб айтиладиган тасбеҳ, истиғфор ва зикрлар, пайғамбар Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга бағишлаб саловат ва дурудлар айтиш савоблиги айтилади.
Лайлатул қадр кечаси ўқиладиган дуо
Оиша розияллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:
"Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний"
Маъноси: "Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин" (Имом Термизий ривояти).
Энг муҳими, бу кечани ибодат, зикр, тиловат ва бошқа хайрли амаллар билан ўтказиш лозим.