Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция: 17 апрелнинг асосий воқеалари

Россия Қуролли кучлари махсус операция мақсадларига мувофиқ Украина армияси, миллатчи батальонлари, хорижий ёлланма аскарлар гуруҳлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятининг Двуречная, Тимковка, Табаевка ва Берестовое аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли Кучларининг 35 нафар ҳарбий хизматчилари ва "Акация" ўзиюрар гаубицасини йўқ қилишди.
Харков вилоятининг Цинковка, Кисловка ва Луганск Халқ Республикасининг Стелмаховка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг учта диверсион-разведка гуруҳи тўхтатилди.
Харков вилояти, Купеваха аҳоли пункти ҳудудида ҳар томонлама кўриш ва П-18 ва 36Д6 русумли Украина радиолокацион станциялари йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи ДХРнинг Терний, Григоровка ва Червоная Диброва аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 70 дан ортиқ ҳарбий хизматчиси, зирҳли жанговар машиналари ва "Гвоздика" ўзиюрар гаубицасини йўқ қилди.
Донецк йўналишида ҳужумчи отрядлар ўтган кун ичида Артемовск шаҳрининг шимоли-ғарбий ва марказий қисмидаги иккита квартални эгаллаб олишди.
Ҳаво-десант қўшинлари, оператив-тактик, армия авиацияси ва артиллерияси ҳудуддаги ҳужум бўлинмаларининг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, қанотларда душманнинг ҳаракатларини тўсди. Авиация 22 та парвоз амалга оширди.
ДХРнинг Богдановка, Часов Яр ва Константиновка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучлари бўлинмаларига зарба берилди.
Душманнинг ушбу йўналишидаги йўқотишлари 270 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи, битта танк, битта БМП, еттита зирҳли жанговар машинаси ва бешта техникасини ташкил этди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида "Шарқ" кучлар гуруҳи ДХРнинг Угледар, Великая Новоселка ҳамда Запорожье вилоятининг Загорное, Малая Токмачка ва Каменская шаҳарчалари ҳудудларида душман бўлинмаларини мағлуб этди.
ДХРнинг Новомихайловка аҳоли пункти яқинида УҚКнинг қўпорувчилик ва разведка гуруҳининг фаолияти тўхтатилди.
Бу йўналишда бир суткада 60 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита пикап ва битта Мста-Б гаубицаси йўқ қилинди.
Запорожье вилоятининг Новоданиловка ва Новоандреевка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 65-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори, шунингдек, қурол-яроғ ва ҳарбий техникаси бўлган ангар вайрон қилинган.
Херсон йўналишида 55 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар, учта автомашина, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, шунингдек, "Акация" ва "Гвоздика" ўзиюрар тўплари ёнғин шикастланиши натижасида йўқ қилинди.
Россия тезкор-тактик авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси бир сутка давомида УҚКнинг 123 та ҳудудида жойлашган 95 та артиллерия бўлинмаларини мағлуб этди.
Ҳаво мудофаа кучлари ўтган сутка давомида 3та АҚШда ишлаб чиқариган HIMARS кўп ракеталари тизимининг учта ракетасини тутиб олди.
Бундан ташқари, ДХРнинг Верхнеторетское, Василевка, Крапивнитское ва Херсон вилоятининг Голая Пристань аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг тўртта учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украина жами 407 та самолёт, 228 та вертолёт, 3764 та учувчисиз учиш аппарати, 415 та зенит-ракета комплекси, 8699 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1086 та кўп ракета тизимига эга жанговар техника, 4606 та майдон артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 9552 дона махсус ҳарбий машинасидан маҳрум бўлди.