Ўзбекистон дипломатлари Хитойда ўқиётган талабалар билан учрашди

Суҳбат давомида иштирокчиларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва турли соҳаларда эришилаётган ижобий натижалар ҳақида маълумот берилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Хитойнинг Юньнан провинциясида таълим олаётган ва вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Тадбирда Юньнан провинциясининг Лицзянь маданият ва туризм коллежи, Лицзянь педагогика коллежи, Сишуанбаньна касб ва техника университети, Дали университети, Юньнан миллатлар университетларида таълим олаётган талабалар иштирок этди.
Суҳбат давомида иштирокчиларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва турли соҳаларда эришилаётган ижобий натижалар ҳақида маълумот берилди.
Уларга жорий йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган янги таҳрирдаги Конституция бўйича референдумда овоз бериш тартиб-қоидалари тушунтирилди ва улар ушбу муҳим тадбирда фаол иштирок этишга чақирилди.
Учрашув давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга дипломатлардан жавоб олдилар.