ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Франция президенти Эммануэль Макрон пенсия ислоҳоти тўғрисидаги қонунни имзолади, бу бўйича ҳужжат расмий журналда эълон қилинди. Бу ҳақда РИА Новости Франс Пресс агентлигига таяниб хабар берди.
Кеча Франция Конституциявий кенгаши 2030 йилгача пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшга кўтариш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.
Давлат раҳбари янги қонунни 48 соат ичида эълон қилиши керак эди. Биринчи чора-тадбирлар 1 сентябрдан кучга киради.
Конституциявий кенгаш қарори эълон қилинганидан кейин француз касаба уюшмалари 1 майгача пенсия ислоҳоти бўйича ҳукумат билан учрашув ўтказишга рози бўлмасликларини маълум қилди ва ўша куни “эксклюзив ва оммабоп” норозилик акцияси ўтказишга чақирди.
Март ойида Франция бош вазири Элизабет Борне конституциянинг 49.3-моддасидан фойдаланиб, пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшга кўтариш тўғрисидаги қонун лойиҳасини парламентда овоз беришсиз қабул қилган эди.
Ушбу ташаббус норозиликларнинг кучли тўлқинига сабаб бўлди, уларнинг аксарияти бутун мамлакат бўйлаб миллиондан ортиқ иштирокчиларни тўплади. Натижада тартибсизликлар юзага келди.
Мавзуга доир: