https://sputniknews.uz/20230415/makron-pensiya-33957797.html
Макрон пенсия ислоҳоти тўғрисидаги қонунни имзолади
Макрон пенсия ислоҳоти тўғрисидаги қонунни имзолади
Sputnik Ўзбекистон
Хужжатга кўра, қонуний пенсия ёши 64 ёш этиб белгиланди.
2023-04-15T09:14+0500
2023-04-15T09:14+0500
2023-04-15T09:14+0500
дунёда
франция
эммануэл макрон
пенсия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/02/23727900_0:0:3071:1728_1920x0_80_0_0_adee7550d1fe84e93178c7f7a609223c.jpg
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Франция президенти Эммануэль Макрон пенсия ислоҳоти тўғрисидаги қонунни имзолади, бу бўйича ҳужжат расмий журналда эълон қилинди. Бу ҳақда РИА Новости Франс Пресс агентлигига таяниб хабар берди.Кеча Франция Конституциявий кенгаши 2030 йилгача пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшга кўтариш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Давлат раҳбари янги қонунни 48 соат ичида эълон қилиши керак эди. Биринчи чора-тадбирлар 1 сентябрдан кучга киради.Конституциявий кенгаш қарори эълон қилинганидан кейин француз касаба уюшмалари 1 майгача пенсия ислоҳоти бўйича ҳукумат билан учрашув ўтказишга рози бўлмасликларини маълум қилди ва ўша куни “эксклюзив ва оммабоп” норозилик акцияси ўтказишга чақирди.Март ойида Франция бош вазири Элизабет Борне конституциянинг 49.3-моддасидан фойдаланиб, пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшга кўтариш тўғрисидаги қонун лойиҳасини парламентда овоз беришсиз қабул қилган эди.Ушбу ташаббус норозиликларнинг кучли тўлқинига сабаб бўлди, уларнинг аксарияти бутун мамлакат бўйлаб миллиондан ортиқ иштирокчиларни тўплади. Натижада тартибсизликлар юзага келди.Мавзуга доир:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/02/23727900_90:0:2821:2048_1920x0_80_0_0_3aeda3127c5fbd9a800ca3eb5f0fa34e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё франция эммануэль макрон пенсия
дунё франция эммануэль макрон пенсия
Макрон пенсия ислоҳоти тўғрисидаги қонунни имзолади
Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакатда пенсия ислоҳоти тўғрисидаги қонунни имзолади.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Франция президенти Эммануэль Макрон пенсия ислоҳоти тўғрисидаги қонунни имзолади, бу бўйича ҳужжат расмий журналда эълон қилинди. Бу ҳақда РИА Новости Франс Пресс агентлигига таяниб
хабар берди. Кеча Франция Конституциявий кенгаши 2030 йилгача пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшга кўтариш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.
Давлат раҳбари янги қонунни 48 соат ичида эълон қилиши керак эди. Биринчи чора-тадбирлар 1 сентябрдан кучга киради.
Конституциявий кенгаш қарори эълон қилинганидан кейин француз касаба уюшмалари 1 майгача пенсия ислоҳоти бўйича ҳукумат билан учрашув ўтказишга рози бўлмасликларини маълум қилди ва ўша куни “эксклюзив ва оммабоп” норозилик акцияси ўтказишга чақирди.
Март ойида Франция бош вазири Элизабет Борне конституциянинг 49.3-моддасидан фойдаланиб, пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшга кўтариш тўғрисидаги қонун лойиҳасини парламентда овоз беришсиз қабул қилган эди.
Ушбу ташаббус норозиликларнинг кучли тўлқинига сабаб бўлди, уларнинг аксарияти бутун мамлакат бўйлаб миллиондан ортиқ иштирокчиларни тўплади. Натижада тартибсизликлар юзага келди.