Илон Маск сунъий интеллект компаниясига асос солди

Илон Маск Невада штатида рўйхатдан ўтган X.AI номли янги сунъий интеллект компаниясини яратди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Америкалик тадбиркор Илон Маск сунъий интеллект соҳасида X.AI компаниясига асос солди. Бу ҳақда РИА Новости Wall Street Journal нашрига таяниб хабар берди.
Ҳужжатга кўра, Илон Маск Невада штатида рўйхатдан ўтган X.AI номли янги сунъий интеллект компаниясини яратди.
Нашр таъкидлаганидек, ўтган ой тақдим этилган ҳужжатларга кўра, Маск компаниянинг ягона кўрсатилган директори ҳисобланади. Маскнинг оилавий инвестиция фирмаси “Excession”ни бошқарувчи Жаред Бирчалл эса компания котиби этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ нейрон тармоқлар ва сунъий интеллект ривожланишини тўхтатиб туриш бўйича таклифлар фонида Илон Маск супер интеллектни ишлаб чиқувчилар ҳақидаги латифани эслатган эди. У бу латифа билан сунъий интеллектнинг назоратсиз ривожланиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.
Мавзуга доир:
Келажакда нейрон тармоқлар кўплаб касб эгаларини ишсиз қолдириши мумкин — тадқиқот.