https://sputniknews.uz/20230331/ilon-mask-33391401.html
Илон Маск латифа билан сунъий интеллект хавфидан огоҳлантирди
Илон Маск латифа билан сунъий интеллект хавфидан огоҳлантирди
Sputnik Ўзбекистон
Илон Маск ўз ҳазили билан, сунъий интеллектнинг назоратсиз ривожланиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.
2023-03-31T11:09+0500
2023-03-31T11:09+0500
2023-03-31T11:19+0500
дунёда
ақш
илон маск
сунъий интеллект
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/621/05/6210543_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_547f137895e312103908325a63b991e2.jpg
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Нейрон тармоқлар ва сунъий интеллект ривожланишини тўхтатиб туриш бўйича таклифлар фонида америкалик бизнесмен Илон Маск супер интеллектни ишлаб чиқувчилар ҳақидаги латифани эслатди.Илон Маск бу латифа билан сунъий интеллектнинг назоратсиз ривожланиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.Аввалроқ Маск ва ушбу соҳадаги 1000 дан ортиқ бошқа мутахассислар барча лабораторияларни кучли сунъий интеллект тизимлари бўйича тадқиқотларни камида 6 ойга зудлик билан тўхтатишга чақирган эди.Уларнинг фикрича, бундай тизимлар жамият учун хавф туғдириши мумкин. Танаффус хавфсизлик протоколларини ишлаб чиқиш учун керак. Акс ҳолда бизни машиналар қўзғолони кутмоқда, ҳеч ким сунъий интеллект тизимларининг хатти-ҳаракатларини олдиндан айтиб бера олмайди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/621/05/6210543_166:0:1066:675_1920x0_80_0_0_0fb5222419e9b7d47ea409eeb6454aa4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш илон маск сунъий интеллект
ақш илон маск сунъий интеллект
Илон Маск латифа билан сунъий интеллект хавфидан огоҳлантирди
11:09 31.03.2023 (янгиланди: 11:19 31.03.2023) Илон Маск ўз ҳазили билан, сунъий интеллектнинг назоратсиз ривожланиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Нейрон тармоқлар ва сунъий интеллект ривожланишини тўхтатиб туриш бўйича таклифлар фонида америкалик бизнесмен Илон Маск супер интеллектни ишлаб чиқувчилар ҳақидаги латифани эслатди.
Илон Маск бу латифа билан сунъий интеллектнинг назоратсиз ривожланиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.
"Агностик-технологлар Худо бор ёки йўқлигини аниқлаш учун сунъий супер интеллект яратаётгани ҳақидаги эски ҳазил. Ниҳоят улар тугатиб, савол беришади. Сунъий интеллект жавоб беради: "Энди бор", - деб ёзди у ўзининг Twitter саҳифасида.
Аввалроқ Маск ва ушбу соҳадаги 1000 дан ортиқ бошқа мутахассислар барча лабораторияларни кучли сунъий интеллект тизимлари бўйича тадқиқотларни камида 6 ойга зудлик билан тўхтатишга чақирган эди.
Уларнинг фикрича, бундай тизимлар жамият учун хавф туғдириши мумкин. Танаффус хавфсизлик протоколларини ишлаб чиқиш учун керак. Акс ҳолда бизни машиналар қўзғолони кутмоқда, ҳеч ким сунъий интеллект тизимларининг хатти-ҳаракатларини олдиндан айтиб бера олмайди.