ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Украинага етказиб берилган Леопард танкларидан бири бизнинг қўлимизга тушди, деди РИА Новостига кўнгилли аскарлар батальони командири.
"Киевга етказиб берилган "Леопард" танклари Херсон йўналишида аллақачон ҳаракат қилмоқда. Яқинда бизнинг диверсион-разведка гуруҳимиз улардан бирини қўлга олишга муваффақ бўлди. Ичкари позициямизга олиб келишнинг иложи бўлмагани сабабли уни ботқоққа чўктирдик", - деди "Соколь" кўнгиллилар баталони офицери РИА Новостига.
Эслатиб ўтмиз, 2023 йилнинг бошида Украина раҳбарияти АҚШ ва НАТОдан муваффақиятли ҳужум учун камида 300 танк сўраган эди. АҚШ босими остида Германия ўз ихтиёридаги ва қўшни Польша ва бошқа Европа давлатлари армияларида хизмат қилаётган "Leopard 2" танкларини Украинага жўнатишга рухсат берган эди. Биринчи партия - 18 та "Leopard 2" танклари Германиядан Украинага март ойининг охирида етказиб берилган эди.
Маълумот учун, "Leopard 2" немис армиясининг асосий жанговар танкидир. Радиацион, кимёвий, биологик ҳимоя ва автоматик ёнғин ўчириш тизимлари тизими билан жиҳозланган. "Rheinmetall RH-M-120" русумли 120 ммли тўп билан жиҳозланган. Ўқдони 42 та снаряддан иборат. Шунингдек, иккита қўшимча пулемётдан иборат.
Москва, Киевга Ғарб давлатлари томонидан қурол етказиб бериш Украина можаросини, вайронагарчиликлар ва ушбу давлат фуқаролари орасида қурбонлар сонини оширади дега эди. Шунингдек, АҚШ ва альянс давлатлари нафақат Украинага қурол етказиб бериш, балки Буюк Британия, Германия, Италия ва бошқа мамлакатларда Украина учун кадрлар тайёрлаш орқали можаросида бевосита иштирок этаётганини - Россия вакиллари халқаро майдонларда бир неча бор таъкидлаб келишмоқда.