“Доллардан қочиш бошланмоқда, у ҳозирча унчалик тез эмас, лекин у албатта тезлашади. Ушбу тенденция ортга қайтмайди. Америкаликлар ўзлари узоқ вақт давомида долларнинг устувор ролидан фойдаланиб, халқаро молия ва жаҳон иқтисодини бошқариб ўтирган шохга болта уришди", - деди Лавров.
2022 йилнинг февраль ойида Россия махсус операция бошлаганидан сўнг АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Россиянинг доллар ва Еврода сақланаётган $ 300 млрд. активларини ноқонуний музлатиб қўйишган эди. Ундан ташқари АҚШ ва ЕИ давлатлари Россия банкларига нисбатан валюта операциялари ўтказиш, халқаро тўлов тизимларидан фойдаланиш бўйчиа мисли кўрилмаган санкциялар киритишди.
Шундан сўнг Россия ўз нефти ва газини нодўст мамлакатларга фақат рублда сотишини эълон қилди. Дунёнинг бошқа давлатлари эса уларнинг ҳам валюта захиралари сиёсий сабаблар туфайли хавф остида қолиши мумкинлигини англаб етишди. Россиянинг йирик ҳамкорлари ҳисобланган Ҳиндистон, Хитой, МДҲ ва БРИКС давлатлари ўзаро савдо-сотиқда миллий валюталардан фойдаланишга ўтиш бошланди. Кейинчалик ушбу тенденцияга қатор Африка давлатлари ҳам қўшилди. Энг йирик нефт сотувчиси бўлган Саудия Арабистони эса ўз нефтини нафақат долларга, балки қисман бошқа валюталарга сотишни ҳам бошлади.