ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. “Роскосмос” абонент ускунасидан фойдаланмасдан оддий мобиль телефонга қўнғироқ қилиш имконини берувчи сунъий йўлдош алоқа технологиясини ишлаб чиқмоқчи. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Роскосмос”нинг илғор дастурлар ва фан бўйича ижрочи директори Александр Блошенконинг сўзларига кўра, бу йилдан бошлаб “Беркут-С” сунъий йўлдош тизимини яна бир эшелон билан тўлдириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
“Бугунги кунда дунёда сунъий йўлдошлардан мобиль телефонга тўғридан-тўғри уланиш ва алоҳида абонент ускуналарисиз тўғридан-тўғри алоқа каналини таъминлашга ҳаракат қилаётган кўплаб ташаббуслар мавжуд. Бу йил биз бундай гуруҳнинг ташқи кўринишини тизимли лойиҳалаш устида иш бошламоқдамиз", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда дунёдаги бундай технологиялар кичик ҳажмдаги маълумотларни - қўпол қилиб айтганда, фақат СМС хабарларни узатиш имконини беради.
Қўшимча қилинишича, бундай гуруҳга "бир ёки иккита эмас", балки юзлаб ускуна киради. Улар тахминан икки минг километр баландликдаги орбитага олиб чиқарилади.