Оммавий ахборот уруши кетмоқда — Песков

Песков: мамлакатимиз ҳам, коллектив Ғарб давлатлари ҳам уруш режими даврида ишламоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Россия ва Ғарб уруш режимида бўлган даврда оммавий ахборот уруши кетмоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, ҳозир содир бўлаётган воқеалар Россия учун экзистенциал характерга эга.
“Биз учун эса бу ҳаёт-мамот масаласидир. Ва бизда битта йўл бор – ҳаммаси биз хоҳлагандек бўлиши керак”, — деди у.
У шунингдек, давом этаётган “оммавий ахборот уруши” ҳақида гапирди.

“Мамлакатимиз ҳам, коллектив Ғарб давлатлари ҳам уруш режими даврида ишламоқда”, - дейди Россия президенти матбуот котиби.

Песков НАТОнинг ОАВ билан ишлаш протоколлари борлигини қайд эди.– бу ҳам дезинформацияни бошлаш, ҳам хориждан келаётган ахборот оқимини тўхтатиш.
Ғарб Россияга қарши киберқуролнинг янги турларидан фойдаланмоқда — ФХХ