https://sputniknews.uz/20230413/garb-rossiya-33891601.html
Ғарб Россияга қарши киберқуролнинг янги турларидан фойдаланмоқда — ФХХ
Ғарб Россияга қарши киберқуролнинг янги турларидан фойдаланмоқда — ФХХ
Sputnik Ўзбекистон
Украина ҳудудидан туриб Россияга уюштирилаётган киберҳужумларда Пентагон ва НАТОнинг қўли бор — Россия ФХХ. 13.04.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-04-13T16:21+0500
2023-04-13T16:21+0500
2023-04-13T16:21+0500
россия
киберҳужум
киберхавфсизлик
украина
ақш
нато
хакерлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/390/11/3901114_0:172:3001:1860_1920x0_80_0_0_84c8e9a048d4a80c1ea3fa9eb37206c9.jpg
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ғарб давлатлари Украинанинг компьютер тармоқ инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда Россияга қарши киберқуролларнинг янги турларидан фойдаланмоқда, деб хабар берди Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) матбуот хизмати. РИА Новости хабарига асосан. Умумий ҳисобда, 2022 йил бошидан буён Россиянинг муҳим инфратузилма объектларига беш мингдан ортиқ хакерлик ҳужумлари қайд этилган. Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар туфайли салбий оқибатларнинг олди олинган.Ушбу операцияларда Вашингтон ўз иштирокини яшириш уринмоқда ва ҳаммасига Украинанинг "IT Army of Ukraine" хакерлар гуруҳини кўрсатмоқда. Лекин ФХХ киберҳужумлар буюртмачиларини аниқлаш ва уларни жавобгарликка тортиш учун барча имкониятларга эга.Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин февраль ойи охирида ФХХ олдида турган асосий вазифалардан бири - ахборот хавфсизлигини таъминлаш деган эди. Чунки Россияга қарши мисли кўрилмаган миқёсда киберҳужумлар бошланган. 2022 йилда амалга оширилган рақамли ҳужумларнинг аксарияти ахборот ўғирлаш ва технологик жараёнларни бузиш, шунингдек, жамоатчилик норозилигига сабаб бўлиши мумкин бўлган объектлар фаолиятига халақит беришга қаратилган эди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/390/11/3901114_0:0:2667:2000_1920x0_80_0_0_1afee5428b45336eac8201cbd8f87286.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, киберҳужум, киберхавфсизлик, украина, ақш, нато, хакерлар
россия, киберҳужум, киберхавфсизлик, украина, ақш, нато, хакерлар
Ғарб Россияга қарши киберқуролнинг янги турларидан фойдаланмоқда — ФХХ
Украина ҳудудидан туриб Россияга уюштирилаётган киберҳужумларда Пентагон ва НАТОнинг қўли бор — Россия ФХХ.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ғарб давлатлари Украинанинг компьютер тармоқ инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда Россияга қарши киберқуролларнинг янги турларидан фойдаланмоқда, деб хабар берди Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) матбуот хизмати. РИА Новости хабарига асосан.
"Аниқланган компьютер таҳдидларини таҳлил қилиш жараёнида АҚШ ва НАТО мамлакатлари томонидан Украина ҳудудидан туриб, Россиянинг фуқаролик объектларига нисбатан оммавий компьютер ҳужумлари уюштирилгани маълум бўлди. Бунда улар Украинанинг тармоқ инфратузилмасидан фойдаланган. Ғарб давлатлари махсус бўлинмалари янги турдаги киберқуроллардан яширин равишда фойдаланмоқда”, - дейилади хабарда.
Умумий ҳисобда, 2022 йил бошидан буён Россиянинг муҳим инфратузилма объектларига беш мингдан ортиқ хакерлик ҳужумлари қайд этилган. Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар туфайли салбий оқибатларнинг олди олинган.
“Киберҳужумлар Пентагон қўшма қўмондонлигининг бевосита иштирокида халқаро ("Anonymous", "Silence") ва миллий ("Ghost Clan" — АҚШ, "RedHack" — Туркия, GNG — Грузия, "Squad 303" — Польша) хакер жамоалари ёрдамида амалга оширилган.
Ушбу операцияларда Вашингтон ўз иштирокини яшириш уринмоқда ва ҳаммасига Украинанинг "IT Army of Ukraine" хакерлар гуруҳини кўрсатмоқда. Лекин ФХХ киберҳужумлар буюртмачиларини аниқлаш ва уларни жавобгарликка тортиш учун барча имкониятларга эга.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин февраль ойи охирида ФХХ олдида турган асосий вазифалардан бири - ахборот хавфсизлигини таъминлаш деган эди. Чунки Россияга қарши мисли кўрилмаган миқёсда киберҳужумлар бошланган. 2022 йилда амалга оширилган рақамли ҳужумларнинг аксарияти ахборот ўғирлаш ва технологик жараёнларни бузиш, шунингдек, жамоатчилик норозилигига сабаб бўлиши мумкин бўлган объектлар фаолиятига халақит беришга қаратилган эди.