САМАРҚАНД, 13 апр — Sputnik. Самарқандда Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Сергей Лавровнинг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.
Жума куни Россия ТИВ раҳбари МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этади.
Шунингдек, Россия дипломатик идора раҳбари Россия ва Марказий Осиё давлатлари – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг олтинчи йиғилишида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Россия, Хитой, Эрон ва Покистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари учрашув ўтказганди.
Минтақавий “тўртлик” йиғилиши Афғонистон муаммосига бағишланди.
Учрашув ишончли муҳитда Афғонистондаги вазиятни очиқ муҳокама қилиш, хавфсизлик жиҳатларига эътибор қаратиш, Афғонистон ҳудудидан келаётган терроризм таҳдидлари ва наркотик моддалар савдосига қарши курашиш бўйича минтақавий саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни кучайтириш имконини берди.