Зеленский Украинани парчалашга қарор қилди, биринчи бўлак — Польшага

Британия ОАВлари ёзишига кўра, Россия-Украина можаросида асосий ғолиб - Польша бўлади. Батафсил мақоламизда ўқинг.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Зеленскийнинг Дуда билан учрашуви, уларни қучоқлаши, кўз ёшлари ва Польша бош вазирининг Украина раҳбарига “Оқ бургут” орденини (Польшанинг энг олий мукофоти) тақдим этиши нафақат интернет-мемлар тўлқинига, балки буларнинг барчаси бекорга эмас деган шубҳаларга ҳам сабаб бўлди. Бу илтифотларга Зеленский нима билан жавоб беради?
Дарҳақиқат, учрашувдан бир ҳафта ҳам ўтмасдан Польша матбуоти Зеленский Ғарбий Украинани Польшага топширмоқчи эканлигини очиқ ёза бошлади.

Хўш, бунинг нимаси ажабланарли? Собиқ Украина ССР раҳбарига ялтироқ совға беришди, у эса Украинанинг 100 минг квадрат километр ери ва у ерда яшаётган миллионлаб аҳолисини польшалик панга совға қилишга қарор қилди. Ўрта асрлар учун — одатий ҳол.

Украина раҳбарлари англо-саксон хўжайинлари хоҳиш-истакларига кўра, дастлаб ўз тарих ва эътиқодидан воз кечишди, кейин улар ўз мамлакати шарқини жисмонан йўқ қилишга ҳаракат қилишди, лекин охир-оқибат ўзлари рус армиясига қарши жангда ҳалок бўлди. Энди бўлса, навбат ҳудудларни тақсимлашга келди.

Польша бунақа ақлли ягона мамлакат эмас. Руминия ва Венгрия ҳам аллақачон Украинанинг бир бўлагини олиш учун навбатда туришибди. Бундай вазиятда, парчаланиб бораётган Украинадан миллионлаб одамлар Россияга - албатта ўз ерлари билан бирга, қочиб кетишдан хурсанд экани — ажабланарли эмас.

Зеленскийнинг Польша ва Украина ўртасидаги "чегараларни олиб ташлаш" ғоясини қандай изоҳлаётгани ҳам кулгули ҳам ачинарли. Тўсатдан маълум бўлишича, америкаликлар етказиб берган қуроллар учун пул тўлаш керак экан, аммо тўлайдиган ҳеч нарса йўқ — Украина иқтисодиёти деярли йўқ бўлган. Зеленский Польша бизнесидан пул тўлашда ёрдам беришни сўради ва бунинг эвазига уларга Украинага келишни ўзларига ёққан ҳамма нарсани олишни таклиф қилди.

Янги Ҳамдўстликни яратиш ғояси Лондонда чин дилдан қўллаб-қувватланади. Европа Иттифоқидан чиққанидан сўнг, Британиянинг Эски дунёга таъсири камайди. Ахир Польша назорати остидаги Inetermarium* давлатлар конфедерацияси - Англиянинг қадимий орзуси. Лекин уни амалга ошириш учун аввал Беларусда майдан уюштириб ҳукуматни эгаллаб олиш керак.

Ўшанда Англия қўл остида, юз миллионлаб аҳолига эга бўлган, бутун бошли Шарқий Европа анклави пайдо бўлади. Б ҳудудларда ҳаёт камбағал, қисқа ва хавфли бўлади. Бу камбағаллик миллионлаб инглиз қиролининг биринчи буйруғи билан жангга тайёр ёлланмалар пайдо бўлади.
Шу сабабли ҳам бугун Британия ОАВлари полякларни мақташга тушган. Улар ёзишига кўра, Россия-Украина можаросида асосий ғолиб - Польша бўлади.
Вашингтон ҳам Украинанинг парчаланишига қарши эмас. Миллионлаб украиналикларни ассимиляция қилиш қийин ва оғриқли жараён бўлиб, ўнлаб йиллар давом этади. Ғарбпараст ва бандерачиларни уларнинг қурбонлари авлодларига уйлантириб қўйиш ёмон фикр эмас. Келажакда Польша ва Украинадаги жиноятчилик ва беқарорлик ўчоғи бутун Европа учун узоқ йиллар давомида бош оғриғига айланади ва Кўҳна дунёнинг АҚШ билан рақобатлашишга кучи қолмайди.
*Inetermarium (Междуморье) ёки денгизлар орасидаги давлатлар конфедерацияси — Биринчи жаҳон урушидан кейин польшалик ҳарбий сиёсатчи Пилсудский томонидан таклиф қилинган давлатлар конфедерацияси. Унинг таркибига Болтиқ денгизидан Қора денгизгача бўлган давлатлар (Польша, Украина, Беларус, Литва, Латвия, Эстония, Молдова, Венгрия, Руминия, Чехия ва Финляндия) кириши керак бўлган. Бундай давлатлар иттифоқи тузишдан асосий мақсад — марказий Европада Германия ёки Россия таъсири кучайишига қарши туриш бўлган.