ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Владимир Зеленский ҳали ҳам бирор бир нарсани ҳал қила олса, у Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилишга рози бўлиши керак, деб ёзади “South China Morning Post” шарҳловчиси Даниел Ковани.
“Украина етакчилари ўз мағрурлигини ютиб, сўнгги босим дастаклари йўқолгунча тинчлик ўрнатиши керак”, - дейилади хабарда.
Мақолада айтилишича, Украина ҳарбийларининг ўқ-дорилари тугаб бормоқда, Ғарбнинг ишлаб чиқариш қуввати эса зарур даражада ҳарбий ёрдам кўрсатишга имкон бермаяпти.
“Ваъдаларига қарамай, Ғарб сиёсатчилари Зеленский умид қилаётган чекни ёза олмаслиги мумкин”, - деди Ковани.
24 февраль куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ўз сайтида Украинадаги инқирозни сиёсий йўл билан ҳал қилиш бўйича 12 банддан иборат баёнотни эълон қилди. Пекиннинг асосий тезислари орасида: барча мамлакатларнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш зарурати, Москва ва Киев ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни қайта тиклаш, янада кескинлашувнинг олдини олишга чақириш бор эди.