Хитой Украина можаросини тартибга солувчи ҳужжат ишлаб чиқди – тафсилотлар

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСтраны мира. Китай
Страны мира. Китай  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2023
Oбуна бўлиш
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича 12 банддан иборат позициясини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Украина инқирозини ҳал қилишда совуқ уруш менталитетидан воз кечиш керак. Бу ҳақда 12 банддан иборат Хитойнинг можарони сиёсий тартибга солиш бўйича позицияси ҳақидаги ҳужжатда маълум қилинди, дея хабар берди РИА Новости.
"Совуқ уруш менталитетидан воз кечиш керак. Бир давлат хавфсизлигини бошқа давлатларнинг хавфсизлиги ҳисобига таъминлаб бўлмайди, минтақавий хавфсизлик эса ҳарбий блокларни мустаҳкамлаш ёки ҳатто кенгайтириш йўли билан таъминланмайди. Барча мамлакатларнинг қонуний хавфсизлик манфаатлари ва ташвишлари жиддий қабул қилиниши ва тегишли эътиборга олиниши керак”, дейилади ҳужжатда.
Қўшимча қилинишича, Хитой жаҳон иқтисодиётини сиёсийлаштириш ва ундан қурол сифатида фойдаланишга қарши.
Бундан ташқари, Пекин Москва ва Киев ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни имкон қадар тезроқ тиклашга чақирди.
Ҳужжатда таъкидланишича, уруш ва можароларда ғолиб бўлмайди. Шунинг учун барча томонлар оқилона йўл тутиши ва вазминликни сақлаши керак.
Шунингдек, оловга ёғ сепмасликлари, қарама-қаршиликларни кучайтирмасликлари, Украина инқирозининг янада кучайишига ёки ҳатто назоратдан чиқиб кетишига йўл қўймасликлари, Россия ва Украинанинг бир-бирлари томон силжишини қўллаб-қувватлашлари ва тезда тўғридан-тўғри мулоқотни тиклашлари керак.
Янгиликлар лентаси
0