Штат бирликлари қисқартирилган ходимлар мурожаатига жавоб берувчи Call-марказ иш бошлади

Давлат фуқаролик хизматчиларига юридик хизмат кўрсатиш ва қонуний ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида Call-марказ ва телеграм бот ишга туширилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ўзбекистонда штат бирликлари қисқартирилган ходимларнинг мурожаатларига жавоб берувчи Call-марказ ишга туширилди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати бошлиғи Севара Закирова маълум қилди.
Қайд этилишича, давлат фуқаролик хизматчиларига юридик хизмат кўрсатиш ва қонуний ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида Call-марказ ва телеграм бот ишга туширилди.

“Бу жараёнда табиийки, қисқаришга тушган ходимларда турли саволлар, эътирозлар ва юридик ёрдамга эҳтиёж бўлиши мумкин. Шу мақсадда бот ва Call-маркази фаолият юритади”, - дейди Закирова.

Айтилишича, кечадан бот айнан маъмурий ислоҳотларга оид мурожаатларни қабул қилишни бошлаган. Бугунгача турли масалаларга оид 70 та мурожаат келиб тушган.
Call марказ - 1136
Телеграм бот - @murojaat_argos_bot
Мурожаатлар ҳафтанинг душанба кунидан жума кунигача (байрам кунларидан ташқари) соат 09:00 дан 13:00 гача ва 14:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.