https://sputniknews.uz/20230412/shtat-birliklari-qisqartirilgan-xodimlar-call-markaz-33808138.html
Штат бирликлари қисқартирилган ходимлар мурожаатига жавоб берувчи Call-марказ иш бошлади
Штат бирликлари қисқартирилган ходимлар мурожаатига жавоб берувчи Call-марказ иш бошлади
Sputnik Ўзбекистон
Давлат фуқаролик хизматчиларига юридик хизмат кўрсатиш ва қонуний ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида Call-марказ ва телеграм бот ишга туширилди.
2023-04-12T10:31+0500
2023-04-12T10:31+0500
2023-04-12T13:18+0500
жамият
ўзбекистон
давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0c/33808757_0:0:3642:2048_1920x0_80_0_0_88b5befe892aceebad24c308422c404e.jpg
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ўзбекистонда штат бирликлари қисқартирилган ходимларнинг мурожаатларига жавоб берувчи Call-марказ ишга туширилди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати бошлиғи Севара Закирова маълум қилди.Қайд этилишича, давлат фуқаролик хизматчиларига юридик хизмат кўрсатиш ва қонуний ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида Call-марказ ва телеграм бот ишга туширилди.Айтилишича, кечадан бот айнан маъмурий ислоҳотларга оид мурожаатларни қабул қилишни бошлаган. Бугунгача турли масалаларга оид 70 та мурожаат келиб тушган.Мурожаатлар ҳафтанинг душанба кунидан жума кунигача (байрам кунларидан ташқари) соат 09:00 дан 13:00 гача ва 14:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0c/33808757_390:0:3121:2048_1920x0_80_0_0_ffc93eaf30fec5e5664cc9b9808846f1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
ўзбекистон давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
Штат бирликлари қисқартирилган ходимлар мурожаатига жавоб берувчи Call-марказ иш бошлади
10:31 12.04.2023 (янгиланди: 13:18 12.04.2023) Давлат фуқаролик хизматчиларига юридик хизмат кўрсатиш ва қонуний ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида Call-марказ ва телеграм бот ишга туширилди.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ўзбекистонда штат бирликлари қисқартирилган ходимларнинг мурожаатларига жавоб берувчи Call-марказ ишга туширилди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати бошлиғи Севара Закирова маълум қилди.
Қайд этилишича, давлат фуқаролик хизматчиларига юридик хизмат кўрсатиш ва қонуний ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида Call-марказ ва телеграм бот ишга туширилди.
“Бу жараёнда табиийки, қисқаришга тушган ходимларда турли саволлар, эътирозлар ва юридик ёрдамга эҳтиёж бўлиши мумкин. Шу мақсадда бот ва Call-маркази фаолият юритади”, - дейди Закирова.
Айтилишича, кечадан бот айнан маъмурий ислоҳотларга оид мурожаатларни қабул қилишни бошлаган. Бугунгача турли масалаларга оид 70 та мурожаат келиб тушган.
Телеграм бот - @murojaat_argos_bot
Мурожаатлар ҳафтанинг душанба кунидан жума кунигача (байрам кунларидан ташқари) соат 09:00 дан 13:00 гача ва 14:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.