Референдум — 2023

Референдумда овоз бериш жараёнларини онлайн кўриш имконияти яратилади

Референдум ўтказувчи айрим участкаларга видео кузатув камералари ўрнатилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Референдум куни участкаларда овоз бериш жараёнлари онлайн трансляция қилинади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида маълум қилинди.
Қайд этилишича, референдум ўтказувчи айрим участкаларга видео кузатув камералари ўрнатилади.

“Бу овоз бериш жараёнларини холис кузатишга имкон яратади. Референдумда очиқлик ва ошкораликни таминлайди”, - дейди МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров

Участкаларга ўрнатиладиган камералар орқали референдумда овоз бериш жараёнлари МСКнинг расмий сайтида, МСКнинг Матбуот марказида жойлашган LED-экран ва айрим маҳаллий телеканаллар орқали реал вақт режимида трансляция қилиб борилади.
Сергей Лебедев бошчилигидаги МДҲ кузатувчилари миссияси Ўзбекистонга келди