Зеленский Польшага ёрдам эвазига Украинанинг ғарбий қисмини ваъда қилди - ОАВ

NDP портали муаллифи Украина президенти ҳатто ҳудудий ён бериш мумкин бўлган вазиятга тушиб қолган деб ҳисоблаяпти.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский қарши ҳужумни амалга оширишдаги ёрдам эвазига Польшага Украинанинг ғарбий ҳудудларини ваъда қилди. Бу ҳақда “Niezależny Dziennik Polityczny ” портали муаллифи Марек Галась ёзмоқда.
Польша президенти Анжей Дуда Украинага ташрифи чоғида Зеленскийга “мисли кўрилмаган” таклиф билан чиққан – Волин, Ровен ва Львов вилояти эвазига ёрдам ва қўллаб-қувватлаш, дея ёзади Галась
Муаллиф маълумотига кўра, ўшанда Украина президенти польшалик ҳамкасбининг таклифини рад этмаган, бироқ унга рози ҳам бўлмаган.
“Эълон қилинган қарши ҳужум муваффақиятсизликка юз тутиши, АҚШ босими эса кучайиб бораётганини олдиндан билиб, Зеленский ягона тўғри қарорни қабул қилди – ўзининг Анжей Дуда билан биринчи учрашуви мавзусига қайтиш, Украинанинг ғарбий қисмини Польшага қайтариш ҳамда Польша бизнесига Украинанинг ташқи давлат қарзини узиш эвазига Украинанинг йирик компанияларини сотиб олишни яна таклиф қилиш”, - дея ёзади муаллиф.
Мақола муаллифининг фикрича, “Зеленский ҳозир уни нафақат ўз халқи, балки унга даромадли лойиҳа сифатида пул киритганларнинг бари ҳам ёмон кўришини тушунади”. Галась Украина президентининг олдида “АҚШ ва ЕИ билан пул масаласини тартибга солиш учун ҳар қандай йўл билан маблағ топиши, ҳатто ҳудудий ён бериш қолаётганини” тахмин қилган.
5 апрель куни Зеленский ўзининг Варшавага ташрифи чоғида келажакда Украина ва Польша ўртасида “сиёсий, иқтисодий ва тарихий” чегаралар бўлмаслигини маълум қилган эди.

Мавзуга оид:

Зеленский Украина суверенитетини Польшага топширишга тайёрга ўхшайди - Наришкин
Польша Украинада "узоқни кўзлаган режаларни" амалга оширмоқда - Россия разведкаси
Польша “интеграция”га тайёрланмоқда: Украина ҳалокатга маҳкум
Польша Киевнинг даромадини ўзиники деб ҳисоблайди – Захарова
Польша Украинанинг бир қисми устидан ўз назоратини ўрнатмоқчи