https://sputniknews.uz/20230411/zelenskiy-polsha-33773273.html
Зеленский Польшага ёрдам эвазига Украинанинг ғарбий қисмини ваъда қилди - ОАВ
Зеленский Польшага ёрдам эвазига Украинанинг ғарбий қисмини ваъда қилди - ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Польша президенти Анжей Дуда Украинага ташрифи чоғида Зеленскийга “мисли кўрилмаган” таклиф билан чиққан – Волин, Ровен ва Львов вилояти эвазига ёрдам ва қўллаб-қувватлаш, дея ёзади Галась
2023-04-11T13:47+0500
2023-04-11T13:47+0500
2023-04-11T13:52+0500
дунёда
украина
польша
владимир зеленский
анжей дуда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0b/33772985_0:0:2292:1290_1920x0_80_0_0_621e41ca188fc75a05b9afff9ab021c7.jpg
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский қарши ҳужумни амалга оширишдаги ёрдам эвазига Польшага Украинанинг ғарбий ҳудудларини ваъда қилди. Бу ҳақда “Niezależny Dziennik Polityczny ” портали муаллифи Марек Галась ёзмоқда.Польша президенти Анжей Дуда Украинага ташрифи чоғида Зеленскийга “мисли кўрилмаган” таклиф билан чиққан – Волин, Ровен ва Львов вилояти эвазига ёрдам ва қўллаб-қувватлаш, дея ёзади ГаласьМуаллиф маълумотига кўра, ўшанда Украина президенти польшалик ҳамкасбининг таклифини рад этмаган, бироқ унга рози ҳам бўлмаган.“Эълон қилинган қарши ҳужум муваффақиятсизликка юз тутиши, АҚШ босими эса кучайиб бораётганини олдиндан билиб, Зеленский ягона тўғри қарорни қабул қилди – ўзининг Анжей Дуда билан биринчи учрашуви мавзусига қайтиш, Украинанинг ғарбий қисмини Польшага қайтариш ҳамда Польша бизнесига Украинанинг ташқи давлат қарзини узиш эвазига Украинанинг йирик компанияларини сотиб олишни яна таклиф қилиш”, - дея ёзади муаллиф.Мақола муаллифининг фикрича, “Зеленский ҳозир уни нафақат ўз халқи, балки унга даромадли лойиҳа сифатида пул киритганларнинг бари ҳам ёмон кўришини тушунади”. Галась Украина президентининг олдида “АҚШ ва ЕИ билан пул масаласини тартибга солиш учун ҳар қандай йўл билан маблағ топиши, ҳатто ҳудудий ён бериш қолаётганини” тахмин қилган.5 апрель куни Зеленский ўзининг Варшавага ташрифи чоғида келажакда Украина ва Польша ўртасида “сиёсий, иқтисодий ва тарихий” чегаралар бўлмаслигини маълум қилган эди.Мавзуга оид:
украина
польша
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0b/33772985_102:0:2138:1527_1920x0_80_0_0_7f5a5cc7450aac7d8bb752bfde589870.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина польша зеленский
Зеленский Польшага ёрдам эвазига Украинанинг ғарбий қисмини ваъда қилди - ОАВ
13:47 11.04.2023 (янгиланди: 13:52 11.04.2023) NDP портали муаллифи Украина президенти ҳатто ҳудудий ён бериш мумкин бўлган вазиятга тушиб қолган деб ҳисоблаяпти.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский қарши ҳужумни амалга оширишдаги ёрдам эвазига Польшага Украинанинг ғарбий ҳудудларини ваъда қилди. Бу ҳақда “
Niezależny Dziennik Polityczny ” портали муаллифи Марек Галась ёзмоқда.
Польша президенти Анжей Дуда Украинага ташрифи чоғида Зеленскийга “мисли кўрилмаган” таклиф билан чиққан – Волин, Ровен ва Львов вилояти эвазига ёрдам ва қўллаб-қувватлаш, дея ёзади Галась
Муаллиф маълумотига кўра, ўшанда Украина президенти польшалик ҳамкасбининг таклифини рад этмаган, бироқ унга рози ҳам бўлмаган.
“Эълон қилинган қарши ҳужум муваффақиятсизликка юз тутиши, АҚШ босими эса кучайиб бораётганини олдиндан билиб, Зеленский ягона тўғри қарорни қабул қилди – ўзининг Анжей Дуда билан биринчи учрашуви мавзусига қайтиш, Украинанинг ғарбий қисмини Польшага қайтариш ҳамда Польша бизнесига Украинанинг ташқи давлат қарзини узиш эвазига Украинанинг йирик компанияларини сотиб олишни яна таклиф қилиш”, - дея ёзади муаллиф.
Мақола муаллифининг фикрича, “Зеленский ҳозир уни нафақат ўз халқи, балки унга даромадли лойиҳа сифатида пул киритганларнинг бари ҳам ёмон кўришини тушунади”. Галась Украина президентининг олдида “АҚШ ва ЕИ билан пул масаласини тартибга солиш учун ҳар қандай йўл билан маблағ топиши, ҳатто ҳудудий ён бериш қолаётганини” тахмин қилган.
5 апрель куни Зеленский ўзининг Варшавага ташрифи чоғида келажакда Украина ва Польша ўртасида “сиёсий, иқтисодий ва тарихий” чегаралар бўлмаслигини маълум қилган эди.