Вазирлар ва ҳокимлар Ёшлар бандлиги дастурларини ишлаб чиқади

Таъкидланишича, ўтган йили 11 та давлат олийгоҳининг 11 мингдан зиёд битирувчиларидан 6,5 минг нафари ишга жойлашмаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ёшларни ишга қабул қилиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш юзасидан президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда айтилди.
Таъкидланишича, ўтган йили 11 та давлат олийгоҳининг 11 мингдан зиёд битирувчиларидан 6,5 минг нафари ишга жойлашмаган. Шунингдек, грант асосида ўқиган 3 минг талаба ҳам ишга кирмаган.
Профессионал таълимда ҳам, ўтган йили коллеж ва техникумларни 143 минг нафар ёшлар битирган бўлса, шундан 30 минг нафари иш топа олмаган.
Шу муносабат билан бундан буён ҳар бир вазир тармоғидаги касбларга малака талабини ўзи белгилаши, бунда 70 фоиз касбларга ўрта махсус, 30 фоизига олий маълумот талаб этиладиган тизим бўлиши таъкидланди.
Шунингдек, вазирликлар олийгоҳ ва коллеж-техникумларга буюртма бериш билан бирга уларнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиши айтилди.
Ҳар бир вазир ва вилоят ҳокими йил бошида ўзининг Ёшлар бандлиги дастурларини ишлаб чиқиб, аҳолига эълон қилиши ва йил якунида натижалари бўйича жамоатчиликка ҳисобот бериши белгиланди.