Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция: 11 апрелнинг асосий воқеалари

Россия Қуролли кучлари махсус операция мақсадларига мувофиқ Украина армияси, миллатчи батальонлари, хорижий ёлланма аскарлар гуруҳлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 апр - Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятининг Цинковка ва Кисловка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 30 дан ортиқ ҳарбийлари, учта танки, иккита автомобили, шунингдек, Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламасини йўқ қилди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи фаол ҳаракатлари натижасида Донецк Халқ Республикасининг Ямполовка аҳоли пункти ҳудудидаги душманнинг 90 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари, учта зирҳли жанговар машинаси, юк машинаси ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди
Донецк йўналишида "Вагнер" ҳужум отрядлари Артёмовскнинг марказий қисмидаги кварталларни эгаллаб олишди ва душманни шаҳарнинг ғарбий чеккасига сиқиб чиқаришмоқда. Қанотларда ҳужум отрядларининг ҳаракатлари Ҳаво-десант кучлари бўлинмалари томонидан қўллаб-қувватланди.
Артёмовскда "Жануб" кучлар гуруҳининг ракета қўшинлари, артиллерия бўлинмалари ва тезкор-тактик авиацияси ердаги қўшинларни қўллаб-қувватламоқда. Хусусан, сўнгги 24 соат ичида Артёмовск шаҳри ҳудудида самолётлар 11 марта парвозни амалга оширди, ракета қўшинлари ва артиллерия томонидан 48 маротаба ўт очиш нуқталарини босиш миссияси бажарилди.
Кун давомида душманнинг 450 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари ва ёлланма аскарлари, учта танки, учта БМПси, олтита зирҳли жанговар машинаси, олтита транспорт воситаси, Д-20 ва МСТА-Б гаубицалари, шунингдек, иккита АҚШда ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-50 батареяга қарши кураш радар станцияси йўқ қилинди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишида "Шарқ" кучлари гуруҳи ҳаво зарбалари ва артиллерия ўқлари ДХРнинг Новомихайловка ва Угледар аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 30 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчиси, битта пикапи, МСТА-Б гаубицаси ва "Акация" ўзиюрар артиллерия мосламаси йўқ қилинди.
Херсон йўналишида 10 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита автомобиль, иккита "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси, Д-30 гаубицаси ва "Град" реактив тизими машинаси йўқ қилинди.
Авиация, ракета кучлари ва артиллерия бир суткада УҚКнинг 97 та ҳудудда жойлашган 74 та артиллерия бўлинмасини ўқ отиш позицияларида йўқ қилди.
Запорожье вилоятининг Миролюбовка аҳоли пункти ҳудудида душман позицияси аниқланди ва Украинанинг С-300 зенит-ракета мажмуасининг нишонга олувчи радарлари йўқ қилинди.
ДХРнинг Очеретино аҳоли пункти яқинида Украина Қуролли кучларининг 110-механизациялашган бригадасининг артиллерия ўқ-дорилари омбори йўқ қилинди. Донецк Халқ Республикасидаги Дилеевка аҳоли пункти ҳудудида АҚШда ишлаб чиқарилган АН/ТПҚ-50 аксил-аккумуляторли радиолокацион станцияси йўқ қилинди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кун давомида 4та HIMARS (АҚШ) кўп ракетали тизимини ва битта бошқариладиган "GLSDB" ракетасини тутиб олди. Бундан ташқари, ДХРнинг Мариинка, Веселе, Еленовка, Херсон вилоятининг Маринское, Новая Маячка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 9та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 406 та самолёт, 228 та вертолёт, 3 736 та учувчисиз учиш аппарати, 415 та зенит-ракета мажмуаси, 8 626 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1079 та реактив тизимлар жанговар техникаси, 4563та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 9426 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.