Путин ҳам Туркманистоннинг собиқ раҳбарига ҳамдардлик билдирди

Россия президенти Владимир Путин Гурбангули Бердимуҳамедовга онасининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга онаси Огулабат Бердимуҳамедованинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Туркманистон телевидениесига таяниб РИА Новости хабар берди.
“Ҳурматли Гурбангули Мяликгулиевич, онангизнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлигимни қабул қилинг. Сизга ва оила аъзоларингизга ҳозирги ўрнини тўлдириб бўлмайдиган ва оғир йўқотиш пайтида хотиржамлик ва сабр-тоқат тилайман”, - дейилади Путиннинг мактубида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовга бувиси ва Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга онаси вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Туркманистон давлат ахборот агентлиги шанба куни “Гурбангули Бердимуҳамедовнинг онаси ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг бувиси Огулабат Бердимуҳамедова 86 ёшида оламдан ўтгани” ҳақида хабар берди.