Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга таъзия йўллади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев подписывает документы.
Шавкат Мирзиёев подписывает документы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.04.2023
Oбуна бўлиш
Шунингдек, Мирзиёев Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовга ҳам таъзия йўллади.
ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга онаси вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Меҳрибон ва азиз волидаи муҳтарамангиз – Огулабат Бердимуҳамедованинг оламдан ўтгани ҳақидаги хабар қалбларимизни чуқур қайғу ва изтиробга солди. Огулабат эдже ўзининг ибратли ҳаёт йўли, чинакам меҳнатсеварлиги, одамларга меҳр-оқибати ва камтарлиги билан эл-у юртингизнинг улкан меҳр-у муҳаббатига сазовор бўлган мўътабар инсон эди. Оилангиз учун катта йўқотиш бўлган ушбу мусибатли онларда Сиз, Жаноби Олийларига ва барча яқинларингизга, қардош ва дўст Туркманистон халқига ҳамдардлик туйғуларимизни изҳор этамиз”, - дейилади мактубда.
Шунингдек, Мирзиёев Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовга ҳам таъзия йўллади.
Янгиликлар лентаси
0