Остонада ўтказилаётган Осиё чемпионатида Шарибжонов финал йўлланмасини қўлга киритди

Шунингдек, яна 3 нафар ўзбекистонлик спортчи бронза медали учун баҳс олиб боради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Қозоғистонда бошланган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг биринчи кунида медаллар учун гиламга чиқадиган полвонлар номи маълум бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Юнон-рум кураши бўйича ўтаётган баҳсларда Шермуҳаммад Шарибжонов (-63 кг) финал йўлланмасини қўлга киритди. Шунингдек, яна 3 нафар ўзбекистонлик спортчи бронза медали учун баҳс олиб боради. Жуфтликлар:
Финал:
-63 кг: Шермуҳаммад Шарибжонов (Ўзбекистон) - Иман Ҳоссейн Муҳаммади (Эрон).
Бронза медали учун:
-55 кг: Ихтиёр Ботиров (Ўзбекистон) - Тайга Ониши (Япония);
-87 кг: Жалгасбай Бердимуратов (Ўзбекистон) - Атабек Азисбеков (Қирғизистон);
-130 кг: Темурбек Насимов (Ўзбекистон) - Роман Ким (Қирғизистон).