Энди ҳар йили футболни ривожлантириш учун 25 млрд сўм ажратилади — ҳомийлар ким?

Футболини қўллаб-қувватлаш учун махсус жамғарма ташкил этилди. Унинг маблағлари 10 га яқин манбалар ҳисобидан шакилланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди, унга ҳар йили давлат бюджетидан 25 миллиард сўм йўналтирилади. Бу ҳақда 7 апрель куни президент имзолаган қарорда назарда тутилган.
Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари:
Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
“Ўзметкомбинат” АЖ, “Олмалиқ КМК” АЖ, “Навоий КМК” АЖ ва “Ўзбекнефтгаз” АЖларнинг ҳомийлик маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги шу йилдан бошлаб ҳар йили Жамғармани қўллаб-қувватлаш учун Давлат бюджетидан 25 миллиард сўм йўналтиради.

Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга сарфланади:
оммавий ва профессионал футболни ривожлантириш, замонавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар харид қилиш;
футбол мутахассисларини илғор ўқитиш методикалари ва инновацияларга ўргатиш тизимини йўлга қўйиш харажатларини қоплаш, шу жумладан, хориждан жалб этилган мутахассисларни рағбатлантириш;
замонавий футбол технологияларини харид қилиш ва жорий этиш;
футбол бўйича маҳаллий мутахассисларнинг тажрибасини хорижий мамлакатларда ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
алоҳида намуна кўрсатган терма жамоаларни моддий рағбатлантириш, иқтидорли ёшларни футболга жалб этиш, янги футболчилар авлодининг ишончли захирасини шакллантириш;
Ўзбекистон футболчилари, тренерлар ва ҳакамлар таркибининг профессионал маҳоратини оширишда чет эл футбол клублари ва федерациялари билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
юқори маҳоратли футболчилар ва спорт захирасини тайёрлашнинг самарали методларини ишлаб чиқиш бўйича илмий-методик тадқиқотлар ўтказишда кўмаклашиш.
Мавзуга оид:
Энди спортга ҳомийлик қилганларга хориждаги турнирларда иштирок этиш имконияти берилади.
FIFA Тошкент вилоятидаги Дўстлик стадиони учун 4,2 млн $ ажратди.