https://sputniknews.uz/20230407/sport-homiylik-xorij-turnir-33643609.html
Энди спортга ҳомийлик қилганларга хориждаги турнирларда иштирок этиш имконияти берилади
Энди спортга ҳомийлик қилганларга хориждаги турнирларда иштирок этиш имконияти берилади
Sputnik Ўзбекистон
Спортга ҳомийлик кўрсатган жисмоний шахсларга чет эллардаги турнирларда иштирок этиш имконияти берилади. Бунинг учун улар ўртасида лотерея ўйинлари ўтказилади.
2023-04-07T08:29+0500
2023-04-07T08:29+0500
2023-04-07T11:33+0500
сиёсат
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
ёшлар
спорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/09/28948351_0:51:1280:771_1920x0_80_0_0_0ecd9801b0f981d79693dee0afb6a0fd.jpg
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Энди спортга ҳомийлик кўрсатган жисмоний шахсларга чет эллардаги турнирларда иштирок этиш имконияти берилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги ёшлар сиёсати ва спортни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимотида маълум қилинди.Тақдимотда айтилишича, спортга ҳомийлик кўрсатган жисмоний шахсларга чет эллардаги турнирларда иштирок этиш имконияти берилади. Бунинг учун улар ўртасида лотерея ўйинлари ўтказилади.Ўзбекистонда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тузилган эди. Тақдимотда бу соҳаларда давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш ва уларни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар белгиланди.Янги тизимга кўра, ёшлар ўртасида фестиваль, форум, танлов ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни ягона йиллик календарь режа асосида ўтказиш жорий қилинади ва бу бўйича маълумотлар yoshlarportali.uz ягона электрон платформасига жойлаштириб борилади.Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги таркибидаги 3 та давлат унитар корхонаси фаолияти мақбуллаштирилиб, уларнинг функцияси хусусий секторга ўтказилади.Давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида соҳадаги 24 та йўналишни қамраб олган “ERP Sport” ягона электрон бошқарув тизими ишга туширилади.Келгуси йилдан бошлаб мусобақаларда қатнашадиган спортчиларнинг шахси ва малакасини идентификация карталари орқали аниқлаш тартиби жорий этилади.Соҳа вакилларини қўшимча рағбатлантириш мақсадида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси жорий этилмоқда. Шунингдек, спортчиларга ҳуқуқий, тиббий хизматлар кўрсатиш тадбирлари ҳам назарда тутилмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/09/28948351_92:0:1188:822_1920x0_80_0_0_e02dace40562dbddbb80e2a04553c7b5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон шавкат мирзиёев спорт ёшлар
ўзбекистон шавкат мирзиёев спорт ёшлар
Энди спортга ҳомийлик қилганларга хориждаги турнирларда иштирок этиш имконияти берилади
08:29 07.04.2023 (янгиланди: 11:33 07.04.2023) Спортга ҳомийлик кўрсатган жисмоний шахсларга чет эллардаги турнирларда иштирок этиш имконияти берилади. Бунинг учун улар ўртасида лотерея ўйинлари ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Энди спортга ҳомийлик кўрсатган жисмоний шахсларга чет эллардаги турнирларда иштирок этиш имконияти берилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги ёшлар сиёсати ва спортни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимотида
маълум қилинди. Тақдимотда айтилишича, спортга ҳомийлик кўрсатган жисмоний шахсларга чет эллардаги турнирларда иштирок этиш имконияти берилади. Бунинг учун улар ўртасида лотерея ўйинлари ўтказилади.
Ўзбекистонда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тузилган эди. Тақдимотда бу соҳаларда давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш ва уларни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар белгиланди.
Янги тизимга кўра, ёшлар ўртасида фестиваль, форум, танлов ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни ягона йиллик календарь режа асосида ўтказиш жорий қилинади ва бу бўйича маълумотлар yoshlarportali.uz ягона электрон платформасига жойлаштириб борилади.
“Ёшлар дафтари” орқали тақдим этиладиган ижтимоий-иқтисодий хизмат турлари 2023-2024 йилларда 1,5 баробаргача оширилади.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги таркибидаги 3 та давлат унитар корхонаси фаолияти мақбуллаштирилиб, уларнинг функцияси хусусий секторга ўтказилади.
Давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида соҳадаги 24 та йўналишни қамраб олган “ERP Sport” ягона электрон бошқарув тизими ишга туширилади.
Келгуси йилдан бошлаб мусобақаларда қатнашадиган спортчиларнинг шахси ва малакасини идентификация карталари орқали аниқлаш тартиби жорий этилади.
Соҳа вакилларини қўшимча рағбатлантириш мақсадида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси жорий этилмоқда. Шунингдек, спортчиларга ҳуқуқий, тиббий хизматлар кўрсатиш тадбирлари ҳам назарда тутилмоқда.