ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Бугун республика бўйича ёмғир ёғади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, Тошкентда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумикин. Ҳарорат кечаси +10-12 даража, кундузи +20-22 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5-10 даража, кундузи +20-25 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7-12 даража, кундузи +20-25 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида ёмғир ёғади, Тошкент вилоятининг баъзи жойларида кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7-12 даража, кундузи +18-23 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7-12 даража, кундузи +20-25 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5-10 даража, кундузи +18-23 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланади), баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2-7 даража, кундузи +5-10 даража илиқ бўлади.