Ўзбекистон ва Беларусь миграция соҳасида шартнома тузишга келишиб олди

Беларусда тикувчилик, терини қайта ишлаш ва енгил саноат соҳаларида ишчи кучига талаб юқори. У ерга Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш кутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь миграция соҳасида шартнома тузишга келишиб олди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида “Bellegprom” концерни раиси ўринбосари, Беларусь Республикаси элчихонасининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси билан учрашув ўтказилди.
Ўзбекистон ва Беларусь миграция соҳасида шартнома тузишга келишиб олди
Учрашувда Беларусь корхоналаридаги мавжуд бўш иш ўринларига Ўзбекистон фуқароларини ташкилий тарзда ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Беларусь томони тикувчилик, терини қайта ишлаш ва енгил саноат соҳаларида ишчи кучига талаб юқори эканлиги маълум қилди.
Миграция соҳасида шартнома тузишга келишиб олинди.