Ўзбекистон ва Беларусь миграция соҳасида шартнома тузишга келишиб олди

© Ташқи меҳнат миграцияси агентлигиЎзбекистон ва Беларусь миграция соҳасида шартнома тузишга келишиб олди
Ўзбекистон ва Беларусь миграция соҳасида шартнома тузишга келишиб олди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2023
Oбуна бўлиш
Беларусда тикувчилик, терини қайта ишлаш ва енгил саноат соҳаларида ишчи кучига талаб юқори. У ерга Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь миграция соҳасида шартнома тузишга келишиб олди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида “Bellegprom” концерни раиси ўринбосари, Беларусь Республикаси элчихонасининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси билан учрашув ўтказилди.
© Ташқи меҳнат миграцияси агентлигиЎзбекистон ва Беларусь миграция соҳасида шартнома тузишга келишиб олди
Ўзбекистон ва Беларусь миграция соҳасида шартнома тузишга келишиб олди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2023
Ўзбекистон ва Беларусь миграция соҳасида шартнома тузишга келишиб олди
Учрашувда Беларусь корхоналаридаги мавжуд бўш иш ўринларига Ўзбекистон фуқароларини ташкилий тарзда ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Беларусь томони тикувчилик, терини қайта ишлаш ва енгил саноат соҳаларида ишчи кучига талаб юқори эканлиги маълум қилди.
Миграция соҳасида шартнома тузишга келишиб олинди.
Янгиликлар лентаси
0