"Ушбу шартноманинг БМТ ва мамлакатимиз ўртасидаги махсус меморандумда назарда тутилган Россия қисми умуман амалга оширилмаяпти. Ҳам турк дўстларимиз, ҳам ушбу пакетнинг ташаббускори жаноб (Антонио) Гутерриш, БМТ бош котиби, Ғарб давлатларига тегишли чақириқ ва талаблар билан мурожаат қилган бўлса-да, ҳаммаси бефойда бўлмоқда. Россия маҳсулотлари экспортини молиялаштириш, логистика расмиятчилиги, суғурталаш йўлидаги тўсиқлар сақланиб қолмоқда ва ҳатто янада кучайтирилмоқда”, - деди вазир.
“Агар уларда (Ғарбда – таҳр.) жаноб Гутерриш таклиф қилган ва шунчалик қатъият билан илгари сурган битимга ҳалол ёндашиш истаги йўқ бўлса, Украинадан тегишли маҳсулотларни қуруқлик, йўли орқали ташишда давом этсинлар. Темир йўл, дарё транспорти орқали - улар аллақачон ишлайдиган логистика каналини яратган. Биз эса буни Туркия ва Қатар билан тўғридан-тўғри ҳал қилиш имконига эгамиз”, - деди Лавров.