https://sputniknews.uz/20230407/lavrov-33672218.html
Дон битимининг Россияга алоқадор қисми умуман бажарилмаяпти — Лавров
Дон битимининг Россияга алоқадор қисми умуман бажарилмаяпти — Лавров
Sputnik Ўзбекистон
Агар Ғарб "дон битими"га ҳалол ёндашмаса, биз буни Туркия ва Қатар билан тўғридан-тўғри ҳал қиламиз. Ғарб эса ўзига керакли донни қуруқлик орқали ташисин, деди... 07.04.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-04-07T17:34+0500
2023-04-07T17:34+0500
2023-04-08T09:56+0500
сергей лавров
туркия
ғарб
украина
ғалла
дон битими
бмт
антониу гутерриш
одесса
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/07/33666774_0:0:3186:1793_1920x0_80_0_0_b4ac6fa6e4752b1b52afd202b69af526.jpg
ТОШКЕНТ, 7 апр – Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, "Дон битими"нинг Россияга алоқадор қисми "умуман амалга оширилмаяпти", тўсиқлар сақланиб қолмоқда ва ҳатто кучаймоқда. Бу ҳақида Россия ташқи ишлар вазири Анқарада журналистларга маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан. “Албатта, БМТ Бош котиби ташаббуси билан қабул қилинган қарорлар блокланган шароитда туркиялик дўстларимиз билан бу вазиятнинг кейинги истиқболларини муҳокама қиламиз”, — дея қўшимча қилди Лавров. Унинг таъкидлашича, Россиянинг ушбу қарори озиқ-овқатга муҳтож мамлакатлар импортига таъсир қилмайди.Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 22 июлда Россия, Туркия, Украина ва БМТ вакиллари томонидан имзоланган "Дон битими" Украина ғалласини, озиқ-овқат ва ўғитларини Қора денгиз орқали учта портдан, жумладан, Одессадан экспорт қилишни назарда тутади. Кема ҳаракатини мувофиқлаштириш билан Истанбулдаги Қўшма мувофиқлаштириш маркази шуғулланади.Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россия ғалла шартномасининг пакетли характерини ва унинг тўлиқ амалга оширилишини талаб қилишини, токи маҳсулотлар Европанинг бадавлат мамлакатларига эмас, балки Африкага жўнатилишини таъкидлаган эди. Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя аввалроқ бош котибнинг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Мартин Гриффитсга йўллаган мактубида Россия Қора денгиз донига оид ташаббусни 120 кунга эмас 60 кунга – 2023 йил 18 майга қадар узайтиришга “қаршилик қилмаслигини” таъкидлаган эди.
туркия
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/07/33666774_116:0:2847:2048_1920x0_80_0_0_406ceb41af90624fa4f2583e3e3a1983.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сергей лавров, туркия, ғарб, украина, ғалла, дон битими, бмт, антониу гутерриш, одесса, россия
сергей лавров, туркия, ғарб, украина, ғалла, дон битими, бмт, антониу гутерриш, одесса, россия
Дон битимининг Россияга алоқадор қисми умуман бажарилмаяпти — Лавров
17:34 07.04.2023 (янгиланди: 09:56 08.04.2023) Агар Ғарб "дон битими"га ҳалол ёндашмаса, биз буни Туркия ва Қатар билан тўғридан-тўғри ҳал қиламиз. Ғарб эса ўзига керакли донни қуруқлик орқали ташисин, деди Лавров.
ТОШКЕНТ, 7 апр – Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, "Дон битими"нинг Россияга алоқадор қисми "умуман амалга оширилмаяпти", тўсиқлар сақланиб қолмоқда ва ҳатто кучаймоқда. Бу ҳақида Россия ташқи ишлар вазири Анқарада журналистларга маълум қилди. РИА Новости
хабарига асосан.
"Ушбу шартноманинг БМТ ва мамлакатимиз ўртасидаги махсус меморандумда назарда тутилган Россия қисми умуман амалга оширилмаяпти. Ҳам турк дўстларимиз, ҳам ушбу пакетнинг ташаббускори жаноб (Антонио) Гутерриш, БМТ бош котиби, Ғарб давлатларига тегишли чақириқ ва талаблар билан мурожаат қилган бўлса-да, ҳаммаси бефойда бўлмоқда. Россия маҳсулотлари экспортини молиялаштириш, логистика расмиятчилиги, суғурталаш йўлидаги тўсиқлар сақланиб қолмоқда ва ҳатто янада кучайтирилмоқда”, - деди вазир.
“Албатта, БМТ Бош котиби ташаббуси билан қабул қилинган қарорлар блокланган шароитда туркиялик дўстларимиз билан бу вазиятнинг кейинги истиқболларини муҳокама қиламиз”, — дея қўшимча қилди Лавров.
“Агар уларда (Ғарбда – таҳр.) жаноб Гутерриш таклиф қилган ва шунчалик қатъият билан илгари сурган битимга ҳалол ёндашиш истаги йўқ бўлса, Украинадан тегишли маҳсулотларни қуруқлик, йўли орқали ташишда давом этсинлар. Темир йўл, дарё транспорти орқали - улар аллақачон ишлайдиган логистика каналини яратган. Биз эса буни Туркия ва Қатар билан тўғридан-тўғри ҳал қилиш имконига эгамиз”, - деди Лавров.
Унинг таъкидлашича, Россиянинг ушбу қарори озиқ-овқатга муҳтож мамлакатлар импортига таъсир қилмайди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 22 июлда Россия, Туркия, Украина ва БМТ вакиллари томонидан имзоланган "Дон битими" Украина ғалласини, озиқ-овқат ва ўғитларини Қора денгиз орқали учта портдан, жумладан, Одессадан экспорт қилишни назарда тутади. Кема ҳаракатини мувофиқлаштириш билан Истанбулдаги Қўшма мувофиқлаштириш маркази шуғулланади.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россия ғалла шартномасининг пакетли характерини ва унинг тўлиқ амалга оширилишини талаб қилишини, токи маҳсулотлар Европанинг бадавлат мамлакатларига эмас, балки Африкага жўнатилишини таъкидлаган эди. Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя аввалроқ бош котибнинг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Мартин Гриффитсга йўллаган мактубида Россия Қора денгиз донига оид ташаббусни 120 кунга эмас 60 кунга – 2023 йил 18 майга қадар узайтиришга “қаршилик қилмаслигини” таъкидлаган эди.