Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина Донецк марказини ракета билан ўққа тутди: бир киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Шаҳар мэри Алексей Кулемзиннинг сўзларига кўра, украиналик миллатчилар залп билан ўт очувчи реактив тизим билан яна Донецк марказини ўққа тутишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Украина қўшинлар жума куни кундузи Донецкнинг марказий Ворошилов туманини ракеталар билан ўққа тутди. Бу ҳақда Украина ҳарбий жиноятлари билан боғлиқ масалаларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бирлашган марказидаги ДХР ваколатхонаси хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, снарядлар тумандаги ёпиқ бозорда портлаган. Шаҳар мэри Алексей Кулемзин ўққа тутиш оқибатида тинч аҳоли жабрланганини маълум қилди.
“Украиналик миллатчилар залп билан ўт очувчи реактив тизим билан яна Донецк марказини ўққа тутишди. Ёпиқ бозор ҳудуди, Шевченко хиёбони ва Пушкин хиёбони душманнинг ўқ ёғдириши остида қолди. Жабрланганлар бор”, - дея ёзди Донецк мэри ўзининг Telegram-каналида.
Кулемзиннинг аниқлик киритишича, бир киши ҳалок бўлган, яна олти киши жабрланган.
“Дастлабки маълумотларга кўра, шаҳримиз марказининг ўққа тутилиши оқибатида Москва вақти билан соат 13:10 ҳолатига кўра бир кишининг ўлими қайд этилган. Олти киши ярадор бўлди. Маълумот аниқлаштирилмоқда”, - дея ёзди у.