ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Хитой раҳбари Си Цзиньпин тўғри вақтни танлаб, Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали гаплашиб олишга тайёр. Бу ҳақда Франция президенти Эммануэл Макроннинг Хитойдаги музокаралари давомида маълум қилинди, дея хабар берди РИА Новости.
Қайд этилишича, музокаралар чоғида Макрон ва Си Цзиньпин Украинадаги можарони муҳокама қилишди.
“Си Зеленскийга қўнғироқ қилишга тайёр, у вақтни танлайди”, — дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, Хитой Украинада мулоқот ва барқарор тинчлик ўрнатиш йўлида Франция билан ҳамкорлик қилмоқчи.
Учрашув чоғида Макрон ХХР етакчисини Россия Федерациясига қурол бермасликка чақирган. Си Цзиньпин, ўз навбатида, бу унинг можароси эмаслигини айтган.