ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Киев режими рус қўшилари босими остида таслим бўлишга мажбур бўлган ўз аскарлари устига бомба ёғдирди. Бу ҳақида Россия Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.
Шу йилнинг 5 апрел куни Донецк Халқ Республикасининг Авдеевка аҳоли пункти ҳудудидаги "Жануб" қўшинлар гуруҳининг бўлинмалари душман истеҳкомини эгаллаш учун фаол операциялар ўтказди.
Жанг пайтида истеҳкомда жойлашган Украина Қуролли кучларининг 53-механизациялашган бригадаси бўлинмаси командири очиқ радиоканал орқали Россия қўмондонлигига мурожаат қилиб, унинг 14 кишидан иборат бўлинмаси ўз ихтиёри билан қурол топширишини ва таслим бўлишини маълум қилган.
Украина ҳарбий хизматчиларининг истеҳкомдан хавфсиз чиқиб кетиши Россия томони жанговар ҳаракатларни тўхтатган. Кеч бўлгани ва қоронғу тушгани сабабли украиналик ҳарбий хизматчилар ўз блиндажида эрталабгача қолдирилган.
Тунда УҚК артиллерияси ўз аскарлари жойлашган блиндажни нишонга олиб 300 дан ортиқ йирик калибрли снарядлар отган.
Украина Қуролли кучларининг қасддан берилган кучли артиллерия зарбаси натижасида таслим бўлган барча 14 нафар украиналик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.