Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция: 5 апрелнинг асосий воқеалари

Россия Қуролли кучлари махсус операция мақсадларига мувофиқ Украина армияси, миллатчи батальонлари, хорижий ёлланма аскарлар гуруҳлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлигининг ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳининг Харков вилоятининг Гряниковка, ЛХРнинг Тимковка ва Стелмаховка аҳоли пунктлари ҳудудларида 40 тагача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машинаси ва иккита пикап йўқ қилинди.
Бундан ташқари, Харков вилоятининг Новоселовское, Розовка, Луганск Халқ Республикасининг Артемовка, Масютовка ва Першотравневе аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг бешта диверсион-разведка гуруҳининг ҳаракатлари тўхтатилди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳининг Донетск Халқ Республикасининг Северск аҳоли пункти ҳудудиа УҚК бўлинмаларининг қарши ҳужумини тўхтатди. Луганск Халқ Республикасининг Невское ва Червоная Диброва аҳоли пунктлари ҳудудларида жойлашган УҚКга зарба берилди. Натижада 80 дан ортиқ украиналик ҳарбийлар, зирҳли жанговар машина, иккита машина ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи фаол ҳаракатлари натижасида УҚКнинг иккита БТРи, битта танк, тўртта зирҳли жанговар машинаси, иккита автомашинаси, Д-30 гаубицаси йўқ қилинди. Ушбу йўналишда кунига душман ишчи кучини йўқотиш 410 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар ва ёлланма аскарларни ташкил этди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида "Шарқ" кучлари гуруҳи Донецк Халқ Республикасининг Николское ва Новопол аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучлари бўлинмаларига зарба берди. Ундан ташқари ДХРнинг Владимировка, Мирное ва Николское аҳоли пунктлари ҳудудларида учта қўпорувчилик ва разведка гуруҳининг фаолияти тўхтатилди.
ДХРнинг Новомихайловка аҳоли пунктлари ва Запорожье вилояти Гуляиполе туманларидаги Украина Қуролли кучларининг 30 тагача ҳарбий хизматчиси, битта зирҳли автомобили, иккита пикапи, шунингдек, иккита ўқ-дори омбори йўқ қилинди.
Херсон йўналишида 20 тагача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита автомашина ва "Акация" ўзиюрар гаубицаси ёнғинга қарши ҳужум пайтида йўқ қилинди.
Авиация, ракета кучлари ва артиллерияси ўтган кун давомида Украина Қуролли Кучларининг 112 та ўқ отиш позицияларида жойлашган 89 та артиллерия бўлинмаларига зарба берди.
ДХРнинг Ласточкино ва Новомихайловка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 110-механизациялашган ва 95-ҳаво-десант бригадалари баталонларининг қўмондонлик ва кузатув пунктларига зарба берилди.
Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолёти Донецк Халқ Республикасининг Селидово қишлоғи яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-29 самолётини уриб туширди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кун давомида 13 та HIMARS (АҚШ) реактив тизими снарядлари HARM антирадар тизими ракетасини тутиб олди.
Шунингдек, ДХРнинг Новоселовка, Петровское, Веселе, Запороже вилоятининг Мирное, Шербаки, Чубаревка, Херсон вилоятининг Велика Лепетиха, Харков вилоятининг Великий Виселок, Луганск Халқ Республикасининг Кременная, Варваровка ва Кудряшовка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 22 та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
Умумий ҳисобда, махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина 406 та самолёт, 228 та вертолёт, 3 673 та учувчисиз учиш аппарати, 415 та зенит-ракета мажмуаси, 8 545 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1 078 та кўп сонли ракета тизимларининг жанговар техникаси, 4504 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 9302 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди