Бугун ҳаво қандай бўлади?

Прогнозларга кўра, бугун фақат водий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Қолган ҳудудларда ёмғир ва дўл ёғиб, момақалдироқ бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Бугун республиканинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумикн. Ҳарорат кечаси +10-12 даража, кундузи +16-18 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7-12 даража, кундузи +12-17 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, Навоий вилоятида баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7-12 даража, кундузи +15-20 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах Сирдарё вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7-12 даража, кундузи +15-20 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10-15 даража, кундузи +18-23 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7-12 даража, кундузи +15-20 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2-7 даража илиқ, кундузи +7-12 даража илиқ бўлади.