ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Финляндиянинг НАТОга қўшилиши ва алянснинг Россия чегаралари билан туташ чизиқлари ортишидан сўнг Шимолий Европадаги вазият тубдан ўзгаради. Таҳдидларни бартараф этиш учун Москва ҳарбий-техник ва бошқа хусусиятдаги жавоб чораларини кўришга мажбур бўлади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
“НАТОнинг Россия Федерацияси чегаралари билан бевосита туташ чизиқлари икки баравардан зиёдга ортиши натижасида Шимолий Европа минтақадаги вазият тубдан ўзгариш рўй берди – илгари дунёдаги энг барқарор минтақалардан бири. Шимолий Атлантика алянси томонидан Россия ҳудудига яқинлашиш сари галдаги қадам ташланди”, - дейилади вазирлик баёнотида.
Таъкидланишича, энди Россия миллий хавфсизлик таҳдидларининг олдини олиш мақсадида ҳам ҳарбий-техник, ҳам бошқа хусусиятга эга жавоб чораларини кўришга мажбур бўлади.
“Россиянинг шимоли-ғарбий чегаралари мудофаасидаги аниқ қадамлар бу мамлакатнинг Шимолий Атлантика алянсига инреграциясининг аниқ шартлари, жумладан, унинг ҳудудида НАТО ҳарбий инфратузилмаси ва зарба берувчи қурол-яроғлари жойлаштирилишига боғлиқ бўлади”, - дея таъкидлаган Россия ТИВ.
Баёнотда келтирилишича, НАТОга қўшилиб, Финляндия ўн йиллаб давомида халқаро ишларда фарқланган ўзлиги ва мустақиллигидан батамом воз кечган.
“Бунга қадар Хельсинки юритаётган ҳарбий қўшилмаслик сиёсати узоқ вақт фин миллий манфаатларига хизмат қилган, Болтиқ денгизи минтақасида, умуман Европада ишончни таъминлашнинг асосий омилларидан бири эди. Энди бу ўтмишда қолди. Финляндия халқаро ишларда ўзининг ўзига хос овозидан маҳрум бўлиб, алянснинг ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган кичик бир аъзоси бўлди”, - дея хулоса қилган Россия ташқи сиёсий идораси хабарида.