ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Россия дўст хорижий компаниялар билан технологик шерикчиликни ривожлантириши керак. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
“Дўст хорижий компаниялар билан технологик шерикчиликни изчилроқ ривожлантириш зарур. Биз барча манфаатдор шериклар билан тўлақонли ва узоқ муддатли ҳамкорликка очиқмиз”, - деди Путин Давлат кенгашининг санкция шароитида саноатни ривожлантиришга бағишланган йиғилишида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Россия раҳбарининг таъкидлашича, айтилган режаларни амалга ошириш катта ресурсларни талаб этади, бироқ Россия иқтисодиёти учун фойда бир неча баравар кўп бўлади.