Путин барча дўст хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилишга чақирди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин проводит заседание президиума Государственного Совета по вопросу "О развитии промышленности РФ в условиях санкционного давления" входе рабочей поездки в Тулу.
Президент РФ Владимир Путин проводит заседание президиума Государственного Совета по вопросу О развитии промышленности РФ в условиях санкционного давления входе рабочей поездки в Тулу.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2023
Oбуна бўлиш
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, мамлакат барча манфаатдор шериклар билан тўлақонли ва узоқ муддатли ҳамкорликка очиқ.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Россия дўст хорижий компаниялар билан технологик шерикчиликни ривожлантириши керак. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
“Дўст хорижий компаниялар билан технологик шерикчиликни изчилроқ ривожлантириш зарур. Биз барча манфаатдор шериклар билан тўлақонли ва узоқ муддатли ҳамкорликка очиқмиз”, - деди Путин Давлат кенгашининг санкция шароитида саноатни ривожлантиришга бағишланган йиғилишида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Россия раҳбарининг таъкидлашича, айтилган режаларни амалга ошириш катта ресурсларни талаб этади, бироқ Россия иқтисодиёти учун фойда бир неча баравар кўп бўлади.
Янгиликлар лентаси
0