Ғарб Грузияни Россия билан ҳарбий можарога киришишга мажбур қилмоқда – Наришкин

Унинг сўзларига кўра, Ғарб пойтахтларининг нияти Украинага ёрдам беришдир.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ғарб Грузияни Россия билан ҳарбий можарога киришишга мажбур қилмоқда, “иккинчи фронт” очиб, Тбилисини Абхазия ва Жанубий Осетия устидан назоратни тиклаш учун қулай вақт эканлигига ишонтирмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин таъкидлади.
“Биз Вашингтон, Брюссель, Лондон ва бошқа Ғарб пойтахтларининг Грузия раҳбариятини “иккинчи фронт”ни очишга ишонтиришга бўлган қатъий уринишларини кўрмоқдамиз. Улар Грузия раҳбариятини ҳозир Абхазия ва Жанубий Осетия ҳудудлари устидан назоратни тиклаш мумкин бўлган тўғри пайт эканлигига ишонтирмоқда”, - деди Наришкин журналистларга.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб пойтахтларининг мақсади Украинага ёрдам беришдир.
“Улар жанг майдонидаги вазият Украина фойдасига эмаслигини кўришмоқда, шунинг учун Грузияни Россия Федерацияси билан ҳарбий можарога киришишга мажбур қилмоқда”, - дейди у.
Наришкин Россия Федерацияси Ташқи разведка хизмати ва Беларусь Давлат хавфсизлик қўмитаси коллегияларининг қўшма йиғилишида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Минскда бўлиб турибди.